АЛЛОҲ САБР ҚИЛГУВЧИЛАР БИЛАН БИРГАДИР.

3-09-2022, 22:33 admin Мақолалар 429

АЛЛОҲ САБР ҚИЛГУВЧИЛАР БИЛАН БИРГАДИР.
Дунё яратилибдики, инсоният бошига қанчадан-қанча ташвишлар, балою офатлар, табиий офатлар, турли касалликлар тушиб, бандаларини сабрини синовдан ўтказади. Инсон кўнгилсиз ходисаларга учраса, Аллоҳга савоб умидида уларга чидаса ножўя харакатлардан тийилиши лозим. Аллоҳ таоло айтади: "Эй иймон келтирганлар! Сабр қилиш ва намоз ўқиш билан (мендан) мадад сўранглар (Бақара сураси153-оят) Аллоҳ таоло бандасини ҳар йўл билан синовдан ўтказади. Кимгадир бойлик бериб синайди, кимнидир йўқчилик билан, кимнидир бошига оғир касаллик солиб синайди. Мана шу синовлардан бандаси ўзини йўқотмасдан, ножўя сўзлардан тийилиб, сабр билан ҳар қандай дардни енгиши лозим. Бандасининг бошига турли синовлар тушиши ёмон эмас, аксинча ундан (синовдан) ўта олмаслик ёмон. Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани ҳисоб китоб билан беради, фақат сабр тоқат қилгучиларга ажр мукофотлари ҳисоб-китобсиз берилар экан. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сабр бобида тенгсиз эди. У зот Аллоҳнинг суюкли бандаси бўлсаларда умрлари кўп синовлар, машаққатлар билан ўтди. Лекин у зот бирор марта холларидан шикоят қилмадилар фақат чиройли сабр билан Роббидан мадад сўрадилар. Биз бандалари ҳам бошимизга бирор дард еелса "Эй Аллоҳим менинг буюк дардим бор деб эмас. Эй Аллоҳим менинг буюк роббим бор " дейлик. Чиройли сабр билан дардимизнинг шифосини ҳам Аллоҳимнинг ўзидан сўрайлик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам " Бирор кишига сабрдан кўра яхшироқ ва комилроқ неъмат берилмаган", деб марҳамат қилганлар.( Имом Муслим ривояти). Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир. 2020 йил бошидан бошлаб бутун дунёмизни, шу жумладан юртимиз аҳолисини ҳам коронавирус пандемияси касаллиги билан сабримизни синовдан ўтказмоқда Аллоҳим ҳар бир бандамизнинг ўзининг ҳар қандай синовларидан чиройли ва мукаммал сабр билан ўтиб, Аллоҳимни барча фарзларини, буйруқларини ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини беками кўст бажариб Аллоҳ таоло олдига ёруғ юз билан боришликни, муяссар айлаб, Аллоҳимнинг жамолини бепарда кўрмоқликни ҳар бир мўмин бандаларига насиб рўз этсин. Барчамизни ҳар балою қазолардан Парвардигорим. Ўзи панохида асрасин Омин.

Кармана туман "Дўстлик" МФЙ отинойиси Нафасова. Г
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш