"СИНОВЛАРГА САБР ҚИЛИНГ"

31-01-2022, 11:24 admin Мақолалар 727

"СИНОВЛАРГА САБР ҚИЛИНГ" Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳисобсиз дуруду салавотларимиз, саломларимиз бўлсин! Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳ таолодан эканини унутмайлик! Ҳар хил вазиятлар, ҳолатлар содир бўлиши мумкин. Барчасига сабр қилиб, юртдошларимизга, мўмин-мусулмонларга ёрдам қилишимиз зарур. Шунда Аллоҳ таоло бизлардан рози бўлади. Ҳаётимиз бир текисдан иборат эмас: шоду хуррам, фаровон турмушимиз билан бир қаторда баъзан айрим қийинчиликлар ҳам бўлиб туриши табиий ҳол. Ана шундай қийин дамларда Буюк Раббимизга кўпроқ тавба ва истиғфорлар айтишимиз керак. Хабарингиз бор, куни кеча бутун республикамиз бўйлаб электр энергиясидан узилишлар кузатилди. Бу ҳолатни интернет сайтлари, ижтимоий тармоқлар орқали одамлар ҳар хил талқин қилишди. Кимдир асоссиз гаплар тарқатиб, одамларнинг ваҳимага тушишига ҳам сабаб бўлди. Мусулмон киши бирор масала чиқса: «Фалончи нима дебди, писмадончи-чи?» деб эмас, балки Аллоҳ таоло ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларини ўзига ҳужжат қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ бирор бандани яхши кўрадиган бўлса, уни чораси йўқ мусибат билан имтиҳон қилади. Агар у рози бўлса, Аллоҳ уни Ўзи танлаб олган бандаларидан бири қилиб қўяди”, деганлар. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан иймоннинг асосларини сўрашганда, қазо ва қадарнинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам Аллоҳдан эканлигига иймон келтириш шу асослардан бири эканлигини айтиб ўтган эканлар. Яъни, дунёдаги барча яхшилик ва ёмонлик маълум ўлчовга биноан, Аллоҳ хоҳлаган сабабларга кўра содир бўлар экан. Инсонга бирор мусибат етса, бу аввалдан тақдир қилинган нарсадир. Инсон бунинг учун қайғу чекиб ўзини қийнамаслиги зарур. Чунки, тақдирда бор нарса у хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам содир бўлиши муқаррар. Шунингдек, унга бир яхшилик етса ҳам, бу тақдирдаги нарса бўлиб, инсоннинг хоҳишига қарамайди.
Учқудуқ тумани "Мустақиллик" махалласи отинойиси Файзиева Зилола
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш