Аллоҳ ризолигини истаб.....

23-02-2023, 19:37 admin Мақолалар 230

Аллоҳ ризолигини истаб.....
Абдуллоҳ ибн Шиҳр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
" Набий соллалоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, у зот " Алҳакумут такасуру" сурасини ўқиётган эканлар. Шунда у зот :
" Одам боласи молим, молим дейди. Эй одам боласи, молингдан еб тугатганинг ва кийиб эскитганинг ҳамда садақа қилиб сарф этганинг ўзингникидир" , дедилар.
Имом Муслим ривояти.

Қадимда одамлар аллоҳ йўлига деб ўзлари учун энг севимли нарсаларни эҳсон қилиб юборганлар.. катта боғ, кенг ҳовли, қўйлар подаси, бор мол- мулк...
Ҳозир бу нарсалар ақлга сиғмайдигандек туюлиши мумкин, аммо бу бор гап..
Шунча нарсани бирпасда эҳсон қилиб юборишган, нега?!!
Чунки улар бу нарсалар учун аллоҳ уларга шу дунёда ,бунда бўлмаса охиратда катта ажр беришини билишган ва бунга қаттиқ ишонишган..
Буюк саҳобаларимиздан Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу ўзлари энг севган катта хурмо боғини аллоҳ йўлига эҳсон қилганлар. Яна бир саҳоба яшаб турган уйларини эҳсон қилиб , аёллари билан жимгина уйни тарк этганлар.. қаранг, бунинг учун қандай улуғ қалб эгаси бўлиш керак...
Бундай инсонлар ҳозир ҳам бор. Мана бир мисол...
" Камбағал эканлиги кўринишидан билиниб турган киши кўрпа — тўшак сотиладиган дўконга келди. Сотувчидан оиласи учун зарур бўлган энг арзон кўрпаларни сўради. У 6 та кўрпа олиши керак , ёнида эса 100 риёл пули бор эди. Дўкондор:
— Менда, Чинда ишлаб чиқарилганлари бор. Яхши иситади. Унинг донаси 20 риёлдан. Агар 5 та олсангиз 6 чисини текинга бераман, — деди.
Фақир киши 6 чисини ҳадиядек олаётганига жуда хурсанд бўлди. Кўрпаларни олиб кетаркан, Аллоҳ ишини ўнглагани учун кўзларидан қувонч ёшлари тўкиларди. У узоқлашиб бўлгандан кейин, воқеа гувоҳи бўлган дўкондорнинг дўсти сўради:
— Бу ўша сиз энг яхши, энг қиммат, деб ўтган ҳафта 350 риёлдан менга сотган кўрпалардан эмасми? деди.
— Аллоҳга қасам, азиз дўстим, худди ўшандан. Мен сизга унинг устига қўймасдан ўз нархига сотгандим, — деди, савдогар.
— Унда нимага бу кишига бу нархда сотдингиз? — деб сўради.
— Мен Роббим билан савдолашдим, дўстим. Унинг ризосини истаб, мискин киши ва оиласи, қаттиқ совуқ келиши кутилаётган қишда шунга муҳтож бўлишини билганим учун шундай қилдим. Шояд шу билан Роббим мени жаҳаннам оловидан асраса. Агар у кишининг иззат - нафсига тегмаса, текинга бериб юборардим, -деди. ".
Мана сизга бугунги мисол.
Бундай инсонларга қараб, ҳозирги замонимизда пул, мол- дунё деб ,ўзларини ўтга чўққа уриб, бу йўлда истаган пасткашликдан қайтмаётган, ҳатто одам савдосига , фаҳш ишларга қўл ураётган, ўғирлик молдан ҳазар қилмаётган , бировнинг ҳақини еб бемалол бош кўтариб юрганларни кўрсангиз, мана шундай инсонлар туфайли юртга бало ёғилиши ва яхшиям аллоҳ таолони зикр қилувчи, ҳалол ризқ билан кун кўрувчи инсонларнинг борлигию, балки Аллоҳ таоло улар туфайли юртни омон сақлаб турганлигига имон келтирасиз. Юртимизда аллоҳ ризолиги йўлида саъй- ҳаракат қилувчи, зокир, сахий, меҳрибон инсонлар кўп. Улар қўлларидан келганча, муҳтожларга ёрдам беришади. Уларнинг ёрдами билан қанча кўнгиллар обод бўлади..Илоҳим бундай инсонларни Яратган эгамнинг ўзи қўлласин...яхши инсонлар шарофатидан юртимизда доимо тинчлик, омонлик, осойишталик, файз-барака барқарор бўлсин илоҳим..

Навоий вилояти Навбаҳор тумани
Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш