БИР КАЛИМАНИНГ КУЧИ.

23-02-2023, 00:56 admin Мақолалар 225

БИР КАЛИМАНИНГ КУЧИ.

Ривоятга кура, Анас розияаллоҳу анху Хажжожнинг ҳузурига кириб, унга қўпол сўзларни айтибди.Чунки Хажжож жуда золим бўлиб мусулмонлар қонини тўкиб уларга зулм ўтказар эди. Хажжож ғазабланиб уни жазоламоқчи бўлибди. Лекин уни жазолашга хеч қодир булмабди. Жазолай олмаслигини билган Хажжож: "Эй Анас, қанча харакат қилмай сени жазолай олмадим", деди. Анас розияллоҳу анҳу бунинг сирини шундай деб билдирибди. "Росулуллох алаҳиссалом на захар, на сеҳр ва на золим султон зарар етказа олмайдиган дуони менга ўргатганлар".
Шунда қизиқиб, Хажжож шу дуони ўргатишни сўрайди. Лекин Анас розияллоҳу анҳу Хажжожга: "Сен золимсан, сенга уни ўргатмайман", деб унинг ҳузуридан чиқиб кетади. Анас розияллоҳу анҳу умрининг охирига қадар бу сирни ҳеч кимга айтмаган экан.Вафоти яқинлашганда хизматкорини олдига чақириб: "Бир нарса бўйнимда кетмасин ,сенга бир дуони ўргатаман. Буни менга Пайғамбаримиз Саллалоҳу алайҳи васаллам ўргатганлар,"Бисмиллоҳир рохманир рохийм ", деб айтсанг, Аллоҳнинг номини тилга олиш билан ер юзи ва осмондаги бирон нарса сенга зарар етказа олмайди.Аллоҳ Эшитгувчи ва Билгувчидир", дебди.
СИРЛИ ҚАЛПОҚ.
Рум Кайсари Умар ибн Хоттобга ёзган хатида бош оғриғим менгга тинчлик бермаяпти. Менга давосини юборинг, деб илтимос қилди.
Умар ибн Хаттоб унга бир қолпоқни жўнатди.Кайсар бу қалпоқни бошига кийса, бош оғриғи тўхтарди. Уни бошидан ечса, яна боши оғрий бошларди. Қайсар хайрон бўлиб, сири нимада экан дегандек қалпоқ ичини титкилаб, нима бор экан деб қарай бошлади ва қалпоқ қатидан "Бисмиллоҳир рохманир рохийм"деб ёзилган бир парча қоғозни топиб олди.

Хатирчи тумани " Буғирдок" МФЙ Отинойиси Миртазаева Робия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш