ҲАСАД!

18-04-2022, 15:53 admin Мақолалар 590

ҲАСАД!
Инсонлар қалбига ўзгаларга нисбатан ҳасад бўлмаслиги улуғ фазилатдир, чунки бу фазилатли хеч бир инсондан хеч бир ёмонлик чиқмайди. Аллоҳим барчамизни ҳасадгўйликдан сақласин Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдик у зот: ҳозир хузурингизга аҳли жаннатлардан бир одам кириб келади дедилар.Ансорийлардан бир киши кириб келди унинг сақолидан таҳорат суви оқиб турган икки ковуши чап қўлида илиниб турганди эртасига Набий соллаллоҳу алайҳи вассалам яна шу гапни айтганларида яна ҳалиги одам кириб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам ўринларидан тургач Абдуллоҳ ибн Умр ҳалиги одамга эргашиб бордида отам билан орамиздан гап ўтиб қолди уч кунгача унинг олдига кирмасликка қасам ичганман агар маъқул келса менга шу муддат ўтгунча уйингиздан жой бериб туринг деди, Анас розияллоҳу анҳу айтадилар Абдуллоҳ ўша уч кеча у билан бирга тунаганини у одамни туни ҳеч бедор бўлмаганини фақат то бомдодгача безавта бўлиб ағдарилганини Аллоҳни зикир қилиб такбир айтиб чиқишини гапириб юрар эди.Абдуллоҳ шуларни айтган экан аммо ундан фақат яхши гапларни эшитдим уч кеча ўтгандан сўнг уни амалини паст санаган эдим унга эй Аллоҳни бандаси отам билан орамиздан ҳеч қандай ғазаб ўтган эмас мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сени хаққингда уч марта хозир аҳли жаннатлардан бир одам кириб деганларини эшитдим уч марта ҳам сен кириб келдинг сени қиладиган амалларинга назар солиб сенга иқтидо қилиш учун ҳузуринга жой олишни истадим бироқ кўп амал қилганигни кўрмадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам айтган гапларига сени нима эриштирган дедим у эса ўзинг кўрган нарсадан бошқа хеч нарса йуқ деди: Қайтиб кетаётганимда у мени чақириб фақат мени қалбимда мусулмонлардан бирор кимсага гина қудрат сақламай мен ва хеч кимга Аллоҳ берган яхшиликка нисбатан ҳасад қилмайман деди, сени ўша мақомга етиштирган нарса мана шу, шунга биз тоқат қила олмаймиз деди Абдуллоҳ. Маълумки ҳасад энг оғир хасталиклардан биридир қалб хасталигини эса фақат илм ва амал бирдангина даволаш мумкин. Аллоҳ таоло барчамизни хасадгўйликдан ўзинг асрагин элу юртимизни бу оғир дарддан ўзинг қутқар амин.

Сардоба мфй отинойиси Н. Хусенова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш