Буюк саҳобия аёллар. Умму Сулайм розияллоҳу анҳонинг ҳаёти ва фаолияти.

6-05-2022, 10:19 admin Мақолалар 436

Буюк саҳобия аёллар.
Умму Сулайм розияллоҳу анҳонинг ҳаёти ва фаолияти.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам дедилар:
" Жаннатга кирдим.Қадам товушларини эшитдим . Қарасам, олдимда Румайсо турибди ".
Имом Муслим ривоят қилган.
Умму Сулайм Румайсо бинти Милҳон Ансорий розияллоҳу анҳо, Ҳазражнинг Бани Нажжор уруғидан. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга қондош, Нажжор уруғи у зотнинг оталари Абдуллоҳга тоға бўлади .
Акаси Ҳаром ибн Милҳон розияллоҳу анҳу Биъру Моъуна жангида шаҳид бўлган етмиш қорининг бири эди. Қибрис фатҳида шаҳид бўлган Умму Ҳаром бинти Милҳоннинг опаси бўлган. Молик ибн Назр билан турмуш қуриб , Анас исмли ўғил кўради.Бу машҳур саҳоба Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу эди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг даъватлари етиб, Ислом динини қабул қилади. Буни эшитган эри Молик ибн Назр қаттиқ ғазабланади.Оиласини ташлаб Шом диёрига кетиб, кўп ўтмай ўша ерда вафот этади.
Умму Сулайм розияллоҳу анҳо ўғли Анасга жуда чиройли тарбия беради.
"Ўғлим Анас улғайиб, мажлисларда ўтирадиган бўлгунча, турмушга чиқмайман" , деб бор кучи билан ўғлининг камолоти учун ҳаракат қилади. Ислом таълимини унинг қалбига сингдириш билан бирга, ўн яшарлигида Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бориб, у зотнинг тарбиясига топширади. Ўғлининг саъй- ҳаракатларини доимий назоратда тутади. Шу билан бирга Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан ўғлининг ҳақига дуо қилишни сўрайди. Шу дуо ижобат бўлиб Анас ибн Молик машҳур саҳоба бўлиб етишади. Анас улғайгач , Абу Талҳа исмли бадавлат бир мушрик совчи юборади.
Шунда Умму Сулайм розияллоҳу анҳо:
" Эй, Абу Талҳа , сендек харидорнинг қўли қайтарилмаслиги керак, аммо мен муслимаман, сен мушриксан. Сенга турмушга чиқишим жоиз эмас" деди .
"Бу нима деганинг ,Румайсо?! Менинг олтин кумушларим қаёқдаю, сен қаёқда?! Нима деяётганингни ўйлаб кўр" деди Абу Талҳа .
" Менга олтин ҳам, кумуш ҳам керак эмас.Эй, Абу Талҳа, дурадгор ясаб берган ёғочга ибодат қилишдан уялсангчи!
Агар Исломни қабул қилсанг, менинг маҳрим шу бўлади, менга бошқа нарса керак эмас".
Умму Сулаймнинг бундай катта жасорати олдида лол қолган Абу Талҳа:
" Менинг Исломимга ким гувоҳ бўлади?" деб сўради.
" Расулуллоҳнинг ўзлари", деди ҳазрат Умму Сулайм.
Абу Талҳа Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, мусулмон бўлди. Кейин Умму Сулаймниг шартини айтиб берди . У зот уларни шу шартга кўра никоҳладилар ва бу "энг катта маҳр" деб баҳоланди. Собит Буноний бу ҳақда " Умму Сулайм олган маҳрдан каттароқ маҳр олингани маълум эмас" дейди.
Улар бахтли ҳаёт кечиришди. Аллоҳ таоло уларга ўғил фарзанд ато этди. Шу ўғил борасида Умму Сулайм яна бир намуна бўлгулик иш қилди. Бола касалга чалинди. Абу Талҳанинг хаёли гўдакнинг аҳволи билан банд , Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига бориб келиб турар, келибоқ боланинг аҳволини сўрар эди.
Кунларнинг бирида бола вафот этди. Умму Сулайм розияллоҳу анҳо болани ювди , кафанлади, хушбўй нарсалар сепди ва устини кийим билан ўраб қўйди.Эри келиши билан боланинг аҳволини сўради.
" Ухлади. Шояд шу уйқуси роҳатли бўлса" деб жавоб берди. Абу Талҳа " Бола соғайиб қолибди" деб ўйлади.
Шу куни рўзадор эди, ифторлик қилди, тунни аёли билан ўтказди. Эрталаб масжидга кетаётганда,Умму Сулайм секин гап бошлади:
" Абу Талҳа, агар бир кишидан омонат олинса, сўнг эгаси уни сўраса, олганлар уни қайтармасликка ҳақлари борми?" деди.
" Йўқ, омонат эгасига қайтарилади. Бермаймиз дейишга ҳақлари йўқ" деди эри .
" Аллоҳ бизга омонатга ўғил берган эди, ўша омонатни қайтариб олди" деди Умму Сулайм.
" Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун" . Абу Талҳа бошқа ҳеч нарса дея олмади. Бориб барчасини Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга айтиб берди. У зот:
" Аллоҳ кечангизни баракотли қилсин" деб дуо қилдилар. Дуонинг ижобатидан бу хонадонда Абдуллоҳ ибн Абу Талҳа туғилди. Абдуллоҳни эса Аллоҳ тўққизта фарзанд билан сийлади. Ҳаммалари ҳофизи Қуръон бўлишди. Айниқса тўнғич ўғли Исҳоқ ибн Абдуллоҳ йирик фақиҳ бўлиб етишди...
Аллоҳ таоло Умму Сулайм розияллоҳу анҳодан рози бўлсин!


Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш