Дуо ибодатдир
Биз инсонлар руҳ ва бадандан иборат қилиб яратилган мавжудотмиз ҳамма нарсамиз билан коинотни эгаси ва ҳукмдори бўлмиш Аллоҳникимиз охири яна Унга қайтамиз. Бу дунёга ўткинчи бир муддатга юборилганмиз ҳар бир келган кишилар каби биз ҳам фоний оламдан кўчиб кетамиз. Кунлик ҳаётимиз, аввало ибодатлар билан, Қуръони карим кўрсатмаси ва жаноби Пайғамбиримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тутган йўл асосида бошланади ва қуёш ичидаги сайрига кўра тартибга солинади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: Дуо ибодатнинг ўзагидир, деб марҳамат қилганлар Бу жиҳатлари билан дуо, зикр, тасбиҳ, ҳамд, сано, шукр, тавба, истиғфор, истиъоза (Аллоҳдан паноҳ тилаш) ва шунга ўхшаш маъноларнинг умумий доирасини ташкил этади Дуо - арабча сўз бўлиб "сўраш", "чақириш", "илтижо қилиш" каби маъноларни билдиради. Дуо диний истидоҳ сифатида банданинг Қуръони карим ва ҳадиси шарифда келган дуолар билан ёки махсус жумлалар билан Аллоҳга илтижо қилиб, ўзи учун ёки бошқалар учун тилак тилаш ва ҳожатини сўраш маъносидадир. Ҳар бир инсон ўз ота- онасига, энг яқинларига тилайдиган тилаклари, ҳатто тилига чиқариш ноқулай бўлган дардлари, сирлари, билиб- билмай қилган хатолари, орзу -истаклари бўлади. Дуо мана шундай туйғуларни меҳрибон ва Қодир зот Аллоҳга боғлайдиган улуғ ибодатлардан биридир. Уламоларимиз дуода фарзу вожиб ҳукми бор, дейдилар, чунки Аллоҳ таоло дуо қилишни буюриб, дуони ижобат қилишни бир қатор оятларда хабар берган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дуо ибодатнинг мағзи-ўзагидир", дея марҳамат қилганлар.
Кармана тумани Талқоқ мфй отинойиси Мамадиёрова Дилором.