Қуръони Карим.

27-01-2021, 19:26 admin Мақолалар 701

Қуръони Карим.
Қуръони Карим ислом динининг муқаддас китобидир. Қуръони Карим "ўқимоқ, қироат қилмоқ, жамламоқ" деган маъноларни англатади. Қуръони Карим Аллоҳ таоло томонидан пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам га ваҳий орқали 23 йил мобайнида нозил бўлган муқаддас китоб ҳисобланади. Қуръони Карим ҳам диний, ҳам дунёвий, билим берибгина қолмасдан мураккаб тарбиявий аҳамиятга ҳам эга. Тан сихатлиги, поклик, ҳалоллик, эзгу амаллар уйғунлигига ундайди. Қуръони Каримни ўқиган, ундаги оятлар ва суралар мазмун моҳиятини англаган ҳар ким қалбида эзгулик, яхшилик, ёмон амаллардан тийилиш, ўзгаларни эзгу амалларга ундаш каби солиҳ амалларни бажаради.
Қуръони Карим ҳар бир мўъмин-мўъминаларни қалбига фақат ва фақат эзгуликларни солиб, у қалбларни поклайди. Аллоҳ таолодан авф сўраш, ибодатларни ҳам ислом фарзларини тўлиқ ва ўз вақтида ситқи дилдан адо этиш орқали қалб поклигига эришишда кўмак беради. Қуръони Карим Аллоҳ таолога тақво қилиш йўлида диний амалларни бажариш атрофдагиларни ҳам руҳий комиликка эришиш йўлида аҳамиятли даражада ёрдам беради.
Шунингдек, барча эзгу амалларни ситқи дилдан бажаришга, тўғри ва ҳалол яшашга исломий фарзларни тўлиқ адо этишга ислом динида руҳни поқ сақлашга чорлаш билан бир қаторда ўз оиласи ва жамият фаровонлиги учун ўз ҳиссасини қўшиши шарт ва зарур эканлигини теран англаб етади.
Навбаҳор тумани"Ялтиробод"МФЙ отинойиси Худоёрова Шарофат
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш