" Залолат эшиги" (давоми)

3-12-2021, 09:33 admin Мақолалар 340

" Залолат эшиги" (давоми)

Пайғамбар алайҳис-саломни илм булоқларидан қониб ичган саҳобаларни таълимини , одобини олган зотлар - улуғ мазҳаббошилар, аҳлуллоҳлар бўлиб етишдилар.
Дунёга бу улуғ илмни тарқатдилар.
Бу зотларга эргашганлар ҳам бахтли бўлиб, дунёни обод қилдилар.
Юртимиз неча асрлар ҳақ йўлга муҳаббат билан , илм баракаси билан равнақ топди.
وما كنا لنهتدى لو لا ان هدانا الله

Лекин тарихда мусулмонлар орасида жуда катта бидъатлар ҳосил қилган, илми ноқис, адашган бир қисм жоҳиллар чиқиб, авомларни адаштирган даврлар ҳам бўлди.
Шундай катта бидъат ва залолат ҳаракати бундан 250- 300 йил олдин Нажд воҳасида (араб диёри) пайдо бўлди.
الخارج على الدولة العثمانية والمستبيح قتال المسلمين و اموالهم و اعراضهم

Улар мусулмон давлатига (Усмоний давлати) хуруж қилган, ва мусулмонларни ўлдиришни ва молларини олишни, обрўларини тўкишни мубоҳ санаган ( бўлаверади деган) залолат аҳли эди.
Уларни бошлиғи Ибн Абдулваҳҳоб деган бидъаткунанда бўлган.
Булар бошқа янги ном олган Хаворижлар эди.

Усмонийлар эса Исломни шиорларини ва суннатни қоим қилган, Уламоларни ва дин аҳлини ҳурмат қиладиган, Харамайн - шарифайнни хизматини қилувчи, шаръий қонунларни ҳурмат қилган давлат эди.
Нажддан чиққан Хаворижлар бу давлатга хуруж қилиб, мусулмонларни қонини тўкди.
Ўшанда турли диёрларда яшаб турган раббоний олимлар буларни туғён ва исёнларини, фитналарига раддиялар бердилар, мунозара қилдилар, минглаб китоб ва рисолалар ёздилар.

Пайғамбар алайҳис-салом бу ҳолни ҳадиси муборакларида баён қилганлар:
أخرج الحاكم عن ابن عباس رضى الله عنهما أن النبي صلى الله عليه وسلم قال:
ما ظهر أهل بدعة إلا اظهر الله فيهم حجة على لسان من شاء من خلقه

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан:
"Қайси замонда бидъат аҳли пайдо бўлса, Аллоҳ таоло халқини ичидан ўзи хоҳлаган кишини тилидан улар тўғрисида ҳужжатни кўрсатади ( зоҳир қилади).
Жоҳилларни ўзлари пайдо қилган залолат ва бидьатларидан, йўлдан чиқиб кетган ақидаларидан қайтишларини умид қилиб кўп илмий мунозаралар қилинди.
Лекин минг афсуслар бўлсинки, аввалги адашган ( Ҳазрати Али давридаги) хавориж боболари каби хуруж ва залолатларида давом этдилар. Боғийликларидан ва фасодларидан ҳеч қайтмадилар.

Адашиш , илмсизлик , беадаблик , залолатларини китоб асосида сизга баён қиламиз, токи бизни Аҳли Сунна йўлида , Ҳанафий мазҳабида туришимиз қанчалик улуғ иноят эканлигини билиб, шукр аҳлидан бўлишимизга сабаб бўлса...
( Давоми бор...)

Вилоят бош имоми Тоҳир Рўзиев.
https://t.me/hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш