" Залолат эшиги"

3-12-2022, 18:34 admin Мақолалар 300

" Залолат эшиги"

Пайғамбар алайҳис-саломнинг муборак қабрларини зиёрати бобида ўн бешта ҳадис ворид бўлган ва бу ҳадислар айнан зиёрат лафзи билан келган.
Ушбу ҳадисларда ул зотни вафотларидан сўнг қабрларини зиёрат қилиш бандага шафоатларини лозим қилишини, тириклигида зиёрат қилгандек бўлиши, имкони бўлиб зиёрат қилмаслик жафо эканлиги баён қилинган.
Баьзи ҳадислар заиф бўлсада, барибир у ҳадис.
Заиф ҳадисларни мавзуъ деганлар асли шиани равофиз тоифасидир.Маьлумки равофизлар диндан чиққан, динни рад қилган тоифалардир.
Энди бу касаллик ( заиф хадисни мавзуъ деб, муборак қабрларини зиёратидан халқни қайтариш ) ҳозирги сохта салафийларнинг катталарига юқиб,шундан фасод бошланиб келмоқда.
رزقنا الله حسن الأدب والإنصاف ولو على أنفسنا

Ўн бешинчи ҳадис Яҳё Ҳусайнийнинг " Ахборул- мадина" китобларида келди.
من أتى المدينة زائرا لى وجبت له شفاعتى يوم القيامة و من مات في أحد الحرمين بعث آمنا

"Кимики Мадинага мени зиёрат қилиш учун келса, унга қиёмат куни шафоатим вожиб бўлади.Ва кимики икки ҳарамдан бирида ўлса, хотиржам тирилади"

Аллоҳ таола бизларни Аҳли Суннани йўлига солиб, Пайғамбар алайҳис-саломга бўлган эьтиқодимизни шариатга мувофиқ, рост қилди.
Бу неьматга шукр қилишимиз лозим.Чунки қанча инсонлар бу йўлларни топа олмай, адашиб юрибди.
Халқимиз соф эьтиқодимиз туфайли ул зотга бўлган мухаббатни барпо қилиб, зиёратларига ошиқадилар.Саловоту саломлар юборадилар.
Мана шу муҳаббатимизда келгуси авлодларимиз ҳам бардавом,бузуқ эьтиқодлар ва касалликлардан омонда бўлсинлар.
Дуо қилиб сўрайликки Худойим халқимизни улуғларни муҳаббатидан айирмасин.
Сўфи Аллоҳёр бобомиз сўрагандек:

Айирма яхшиларнинг орасидан.*
Йироқ этма Ҳабибинг қорасидан.*

( Давоми бор).

" Шифоус - сиқом" китоби асосида: Вилоят бош имоми Тоҳир Рўзиев.

@hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш