ШУКУРОНАЛИК
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Яна Роббингиз эълон қилган (бу сўзлар)ни эслангиз: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман…” (Иброҳим сураси, 7-оят).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Аллоҳ таоло бандага каттами, кичикми бир неъмат берса ва банда унинг шукронаси учун “Аллоҳга ҳамд бўлсин”, деса, шунда у ўша неъматдан ҳам афзалроқ нарсага эришган бўлади” (Имом Ибн Можа ривояти).
Такдирдан нолиш мӯмин бандага хос эмас. Чунки имонли инсон, Роббиси унинг тақдирини тайин килганини, унга бӯйсунмоқ бурчи эканини билади.
Аллоҳ таолонинг бизга берган улуғ неъматларидан яна бири юртимизнинг тинч ва осойишталигидир. Ҳозирги кунда ер юзининг турли жойларида бӯлиб турган офат ва балолар ҳақида эшитиб, кӯриб турибмиз. Юртимизни самовий ва арозий балолардан сақлаб тургани учун Аллоҳга беадад ҳамд ва шукроналар айтмоғимиз лозим. Тинчлик ва хотиржамлик улуғ неъмат эканини ҳаммамиз яхши биламиз, аммо унинг қадрига етиш лозимлигини айримлар тушунмайди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таъкидлаганларидек: “Икки неъмат борки, кӯпчилик одамлар унинг қадрига етмайдилар. У сиҳат-саломатлик ва шукр”.
Ижтимоий тармоқларда ноннинг
нархи ҳақидаги бахс ва музокаралар биз учун уят эмасми?
Расулуллоҳ даврида нарх-наво
кўтарилиши
“Ал-Муғний” соҳиби бунга Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилиб, бундай дейдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг замоналарида Мадина бозорида нарх кўтарилиб кетди. Шунда одамлар: “Ё Расулуллоҳ, нарх-наво ошиб кетди. Бизга нарх қўйиб беринг”, дейишди. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса: “Албатта, Аллоҳ У – нарх белгиловчи, (уни) тутиб турувчи, туширувчи, ризқ берувчидир. Мен Аллоҳга сизлардан ҳеч бирингиз қон ва мол борасидаги зулмни мендан талаб қилмаганингиз ҳолда йўлиқишни умид қиламан” , дедилар.
Суннатдан далил: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“То чин кўнгилдан бермагунича
мусулмон кишининг моли ҳалол бўлмайди” , деганлар.
"ҚИЗИЛҚУМ" жомеъ масжиди
бош имом хатиби Абдужалол
домла Турдиев