" Фасодни иложи"

10-12-2022, 20:35 admin Мақолалар 210

" Фасодни иложи"

Аллоҳ таолани ўз дўстларига ёрдам бериши, каромат билан сийлаши ва бунга иймон келтириш эьтиқодий масала эканлиги оятий далиллар билан баён қилинмоқда.
Қурьони каримда авлиёларнинг кароматлари тўғрисидаги оятларни яна бирида Ҳазрати Марям ҳақларида:
و هزى إليك بجزع النخلة تساقط عليك رطبا جنيا
( مريم 25)
" Хурмо шохини силкит, сенга янги хурмо туширади."
( Марям 25).
Бу илҳом хурмо меваси пишмаган вақтида бўлган.
Ва яна бир оятда Мусо алайҳиссаломнинг оналарига қилган илҳоми ва бу ҳаммага маьруфдир.
و أوحينا إلى أم موسى أن أرضعيه فإذا خفت عليه فألقيه في اليم ولا تخافي ولا تحزني
( القصص 7)
"Ва Мусонинг онасига : "Уни эмизавер, Агарқўрқсанг, уни дарёга ташла! Қўрқма ва хафа бўлма, Биз уни, албатта сенга қайтарамиз ва уни Пайғамбарлардан қиламиз " деб ваҳий юбордик."
( Қасос 7).
Бу оятдаги ваҳий ибораси илҳом маьносида.Яьни Аллоҳ таола яқин бандасига илҳом қилмоқда каромат қилиб.
و قصة أصحاب الكهف مع ذى القرنين و عجائب الخضر مع موسى بناء على أنه ولي لا نبي
Ва Асҳоби Каҳф ва Зулқарнайн қиссаси ва Ҳизр ҳамда Мусо алайҳимассаломнинг ажойиботлари ҳам валийлар ҳақида.
Ва оятда келган Осаф ибн Бархаё билан Сулаймон алайҳиссалом қиссаларида - бир ойлик масофадан узоқроқ жойдан кўз очиб юмгунча Билқисни тахтини келтирилиши:
قال الذي عنده علم من الكتاب أنا آتيك به قبل أن يرتد إليك طرفك ..
( النمل 40)
"Китобдан илми бор киши: "Мен уни кўз очиб юмгунингча сенга келтираман" деди. Шунда унинг ўз ҳузурида турганини кўргач :" Бу Парвардигоримнинг фазлидандир....."
( Намл 40).
Сулаймон алайҳиссалом набий, расулуллоҳ бўлсаларда бошқалардан сўради кароматий ишни .
Юқоридаги оятларда зикр қилинганлар пайғамбар эмас , балки авлиёлардир.

Қурьон оятлари авлиёларнинг кароматлари тўғрисидаги далиллар билан тўлиб тошган бўлса, бемазҳаблар қайси журъат билан инкор қиладилар.
( Давоми бор.)

Сўфи Аллоҳёр жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ.

@hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш