" Фасодни иложи"

7-01-2023, 00:54 admin Мақолалар 172

" Фасодни иложи"

Хулоса шулки Авлиёларнинг кароматлари - Пайғамбар алайҳис-саломни муьжизаларига қўшимчадир. Уламолар айтдилар:
Каромат - валийни динини камолини талаб қилади ва Пайғамбари келтирган хабарга сидқидилдан ишончда эканига гувоҳлик беради.Шу сабаб каромат муьжиза жумласидан бўлди.
Муьжизаларни инкор қилганидек , кароматларни ҳам инкор қилувчиларга илтифот қилма!

Батаҳқиқ бир қавм ( мушриклар) энг катта муьжиза бўлган Қурьонни инкор қилди.Уларни инодлари шу даражага етдики Аллоҳ таола уларни ҳақида оят эндирди:

و لو أنزلنا عليك كتابا في قرطاس فلمسوه بأيديهم لقال الذين كفروا إن هذا إلا سحر مبين
( الأنعام 7)
"( Эй Муҳаммад) бордию сизга қоғоздаги битикни тушурсагу, уни қўллари билан тутиб туришса ҳам куфр келтирганлар: " Бу аниқ жодуликнинг ўзгинаси " деган бўлишар эди."
( Анъом 7).
Бошқалари бундан ҳам қабиҳ , тубан , шармандали ишга киришдилар.Улар Пайғамбар алайҳис-салом таьйин қилган, мутавотир бўлган:- қабрдаги икки фариштани саволи ва азоби қабр, ҳавз, мезон ( тарози), Аллоҳ таолани кўриш, сирот каби ва бундан бошқа ҳукмларни инкор қилдилар.
و لم يبال بتكذيب السنة و القرآن والإجماع لأن كلمة الغضب حقت عليه و قبائح المدام تسابقت إليه

" Ва улар Ижмоъ ва Қурьонни ҳамда Суннатни ёлғонга чиқаришга парво қилмайди, чунки уларга Аллоҳнинг азоби таьйин топиб, ( унга) узлуксиз давом этувчи ёмонликлар ким ўздига мусобақа ўйнаб етиб келгандир".
Мутавотир масалаларни паст санаб ёки инкор қилиб беадаблик қилиш, Суннатга бепарволик кўп фасодларни пайдо бўлишига сабаб экан.
Қурьон, Суннат ва Ижмоъ ҳукмларига зид равишда, эҳтиётсизлик билан турли фосид фикрларга эргашиш кишини динини барбод қилади.
Шунинг учун Аҳли Суннани йўли, мазҳабимиз омонликдир.

“Сўфи Аллоҳёр”жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ.

@hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш