" Фасодни иложи" (давоми..)

22-01-2022, 11:44 admin Мақолалар 346

" Фасодни иложи" (давоми..)

Аллоҳ таола калима келтириб, Ўзини таниганларни дўст тутади.
Чунки уларни Аллоҳни инкор этувчи, ҳидоятидан ноумид бўлган, Аллоҳга дўст бўлишдан бенасиб бўлганлар каби қилмади.
Ақидамиз матни дуо сифатида келди:

اللهم يا ولي الإسلام مسكنا بالإسلام حتى نلقاك به

Аллоҳим ! Эй Ислом ва унинг аҳлининг дўсти !
Бизни Исломда собит қилгинки , токи Сенга Ислом ила йўлиқайлик ! "

То ўлимгача Исломда собитликни талаб қилдилар ( сўрадилар).
Чунки абадий саодат -- бу жаннатда , Раҳмоннинг ҳузурида , турли неьматлар , шодлик ва райҳонлар ичида абадий қолишлик -- ўлгандан сўнг Аллоҳ таолага йўлиққунича Исломда собит қолишлик билан ҳосил бўлади.
Чунки энг охирига эьтибор қилинади.
والأنبياء عليهم السلام مع عصمتهم طلبوا الثبات على الإسلام والموت عليه

Ва Пайғамбарлар алайҳимус-салом дўзахга йўлиқишдан ҳимояланган , бегуноҳ зотлар бўлсаларда , Аллоҳ таоладан Исломда собит қолишни ва Исломда ҳаёти тугашини сўрадилар.
Аллоҳ таола Қурьонда Юсуф алайҳис-салом ҳақида хабар беради:
Юсуф алайҳиссалом бундай дуо қилдилар:
توفنى مسلما و ألحقنى بالصالحين
( يوسف 101)
"Мусулмон ҳолимда жонимни ол ва солиҳ бандаларингга қўш"
( Юсуф 101)
Энди бу улуғ зотлар яьни Пайғамбарлардан бошқалар Исломда саботни сўраши авлодир.
Ва бу зотларга эргашиш энг яхшиси.
Чунки муьмин то ислом миллатида вафот этгунича хавф ва умидни ўртасида бўлади.
Шу сабаб мусулмончиликда собитликни сўрашга диққат ва эьтибор қаратиши лозим.

Оқил мусулмон ўзини иймонини ғамини ейди.
Ҳаёти давомида мусулмончилигига зарар етказадиган қабиҳ амаллардан узоқ туради, токи охири яхшилик билан тугасин.
Мусулмонман деб, иғволарга учиб, мусулмонларни қонини нохақ тўкиб юрганлар, гуноҳи кабирада бардавомларга бу матндаги дуода катта сабоқ бор..

Сўфи Оллоҳёр роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Улуғ йўлни қўйиб ўлгунча эй ёр *
Қадам қўйма тояр ерларга зинҳор *

"Шарҳул--ақидатит-Тоҳовия лил Бобиртий" китоби асосида Сўфи Аллоҳёр жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ.
https://t.me/hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш