Тақво ва тақводорлар.

9-02-2023, 21:35 admin Мақолалар 138

Тақво ва тақводорлар.
"Албатта, тақводорлар (жаннатдаги ) боғларда ва булоқлар узра бўлурлар .Парвардигорлари уларга ато этган нарсаларни (мукофотларни ) олган ҳолларида (бўлурлар ).Зеро улар бундан илгари (дунёда ) эзгу ишларни қилувчи эдилар "(Зориат 15оят). Тақво Аллоҳ буюрган яхши амалларини тўла-тўкис адо этиш , қайтарган ишларига яқин йўламаслик , Аллоҳнинг ғазабидан ва азобидан, яширин ва ошкора қўрқиш билан нафсни назорат қилиш ва имонни саломат сақлашдир. "Албатта, тақволи зотлар (у кунда ) осойишта жойда бўладилар". (Духон 51 оят). Маҳалламда тақводор таърифига тўла мос келадиган бир инсон яшайди. Шу кишини кўча -кўйда кўрсам дарров кўзимга ёш келади. Жаннатни аниқ кўриб тургандай қувонаман. Бу киши 50 ёшлар атрофидаги оппоқ, сариқдан келган юзидан нур таралиб турувчи содда, беғубор, қўлида тасбеҳ, тилида зикр билан юрувчи бир киши. 30 ёшларида оиласи, қиз фарзандлари бўлган. Ёмон тасодиф туфайли баланд этаждан йиқилиб тушиб, анча йиллар тўшакда михланиб, ногирон бўлиб қолган ва Аллоҳнинг марҳамати билан оёққа туриб юриб кетган экан. Бу инсон эрталаб саҳар туриб қўлида қоп билан кўчалардаги аҳлатларни териб чиқади. 5 вақт намозларини ҳам масжидда ўқийди. Қайси масжидга борса ҳам тоҳоратхоналарни масжид атрофларини тозалаб юрадилар. Эвазига эса ҳеч кимдан , ҳеч нарса талаб қилмайди. Одамларни гап -сўзи ёки мақтови учун эмас, Аллоҳнинг ризолиги учун яшайди. "Аллоҳдан бандалари орасидаги олим -билимдонларгина қўрқур"(Фотир 28 оят). Мен бу инсонни Аллоҳнинг марҳаматига эришган, Аллоҳнинг Ўзи бу кишини қалбини бой, кўзини тўқ, онгини илмли қилиб, Ўз тоат- ибодатларига мойил қилиб қўйган энг бахтли, омадли инсон деб биламан . Мол- дунёси йўқ, ҳатто қизиқмайдиям, бир бурда нони бўлса ейди, бўлмаса сабр қилади , қўни - қўшни егулик берса олиб дуо қилади. Ҳеч қачон ҳеч кимдан бирор нарса сўрамайди. Шу беғубор, беозор, камсуқум инсонни акси ўлароқ баъзи "ҳожи она"ларимиз билан маракаларда бирга ўтириб қоламан Ҳажга, умрага бориб келиб ҳам қалб кўзлари очилмаганига ҳайрон қоламан. Уларни башанг кийимларига қараб кўпчилик улардан маслаҳат сўрашади . Улар эса марака эгаларига бидъат амалларни шариат ҳукми деб ўргатишади. Ўзлари эса ҳатто намоз ўқишмайди. Баҳоналари кўп, бошим оғрийди, белим оғрийди, оёғим оғрийди, ўқишни ҳохлайману лекин иложим йўқ дейишади. Исро 72 оятда Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади; " Кимки , бу (дунёда ) кўр (гумроҳ ) экан, бас у охиратда ҳам кўр ва бутунлай йўлдан озувчидир ".
"Охират эса , Раббингиз наздида тақводорлар учундир " Зухруф 35 оят. "Зотан, Аллоҳ тақволи бўлганлар ва эзгу иш қилувчилар билан (ҳамиша )биргадир Наҳл 128 оят. Аллоҳим барчамизни тақвода пешволардан қилгин. Амин

Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ ва Олтин водий МФЙ отинойиси Ш.Ю.Сувонова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш