Тақво.

10-02-2022, 12:40 admin Мақолалар 291

Тақво.
Инсоннинг тақвоси нима билан ўлчанади?
Ким билади?
Албатта яратган зотни таниши билан.Инсоннинг иймони кўпайишига сабабчи бўладиган
Саломни аввал бериш.
Табассум ва очиқ чеҳраликни тақдим этиш, Вақтини биров учун аямаслик.(масалан ота она ва узоқ қариндош, қўшни, хаттоки бегона учун) Меҳнатини, маблағини, яхшилигини, насихатини, меҳрини, яхши кайфиятини, илмини...
хуллас, бериш! тақдим этиш.Менга нима фойдаси бор демай.Зарилми менга демай...Зулм кўраётган келинлар, Хурмат кўрмаётган катталар,Озор чекаётган онажонлар,
Пулни топиб келиб,оиласи учун сарфлаётган адажонлар
Адолат кўрмаётган ука ёки акалар
Югурдак бўлаётган болажонлар
Хотирингиз жам бўлсин.
Саъй ҳаракатингизни бандаси билмаслиги мумкин...
Кўрувчи эшитувчи кузатувчи адолатли Зот қаршисида муносиб ажр оласиз..Сиз кам деб ўйламанг. Аслида дам олишнинг ўрнига биров учун чекаётган заҳматингизни албатта ёзишяпти.Бизлар фақат феълимизни кенгроқ қилиб тақвода маҳкам туриб беришимиз қолди диндошим! Инсон, атрофидаги одамлардан таъсирланади.
Савдогарлар билан яшасанг, тижоратчи бўлишни орзу қиласан.
Тақводор билан яшасанг, улар каби бўлишни орзу қиласан.
Агар фосиқ ва гуноҳкорлар билан мунтазам алоқада бўлсанг, улар каби бўлишни орзу қилиб қоласан.
Ёмон муҳит инсон учун хатарли муаммодир.Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар”, деб айтиб, ундан кейин: “Ва содиқлар (иймонларида ростгўйлар) ила бирга бўлинглар”, деб тақво йўлини баён қилмоқда.
(Тавба сураси, 119-оят).

Учқудуқ туман "Айтим" МФЙ отинойиси Жабборова Мўътабар.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш