ЭЗГУЛИК ҲАМ ТАҚВОДАНДИР!

10-07-2020, 17:24 admin Мақолалар 695

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!
Бутун оламни яратган Оллоҳимга ҳамду-саноларимиз, Пайгамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловатларимиз бўлсин.
Ислом абадий саодат манзилига элтувчи яхшилик динидир. Калби имон нурлари билан чароғон кимса Қуръони карим оятлари, ҳадиси шариф йул-йуриқлари ва барча шаръий ҳукмларга итоатда бўлиб, ҳаромдан ҳазар қилади. Ҳалоллик билан яшайди. Ҳаётини эзгу амаллар билан ўтказишга ҳаракат қилади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бандаларни эзгу ва хайрли ишлар қилишга шошилишга буюради: «Роббингиздан (келувчи) мағфират ва кенглиги осмонлар-у ерга тенг тақводорлар учун тайёрлаб кўйилган жаннат сари шошилингиз».
Тақводорлар тўкинлик ва танглик кунларида ҳам эҳсон қиладиган, ғазабларни ичига ютадиган, одамларни авф этадиганлар экан. Улар эзгулик йўлида собитқадам кишилар бўлиб, ҳар қандай шароитда ҳам ҳаддиларидан ошиб, фисқ-фасодга берилиб кетмайдилар. Балки ўзларини босиб, хайр-эҳсон қилишда бардавом бўладилар. Шунингдек бошларига мусибат тушса ҳам ўзларини йўқотиб қуймайдилар. Ва бахиллик йўлига ўтиб олмайдилар. Тақводорларнинг сифатларидан бири, улар ғазабларини ичларига юта оладилар. Ҳолбуки, ғазабни ютиш жуда мушкул бўлиб, уни жиловлаш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Шу боис ҳам эвазига Аллоҳ таоло тақводорлар учун ҳозирлаб қўйилган жаннат хушхабарини етказаётир. Бир киши келиб, Расуллоҳга (саллоллоҳу алайҳи васалам) : «Эй Аллоҳнинг Расули, менга насихат килинг», деди. Он ҳазрат: «Ғазаб қилма», дедилар.
Ўша одам кейинчалик эътироф этиб, бундай дейди: «Расуллуллоҳ (саллолоҳу алайҳи васалам) бу гапни айтганларидан кейин ўйлаб кўрсам ғазаб ҳамма ёмонликни ўзида жамлаган экан» (Имом Ахмад ривояти).
Тақводорларнинг яна бир сифати одамларни афв қила олиши ва кечира билишидир. Авф қилган ҳар бир мусулмон жаннатга киришига ҳақли экан.
Мискин бева-бечора ва етимларга ёрдам бериш ҳам ниҳоятда савобли иш. Етимларга овқат, кийим-кечак, таълим ва тарбия бериш ўзига тўқ кишиларнинг зиммасидаги бурчидир. Қуръони каримда етимларга қараш банда олдидаги ҳақ эканлиги алоҳида эслатилади. Етимни хўрловчи, зулм қилувчи, ҳаққини паймол қилувчи кишини имонли деб бўладими? Етим ва муҳтож кишиларга ёрдам кўрсатиш Аллоҳ таолонинг ризолигини топишга васила бўлар экан. Мўмин киши зийрак, фаросатли эътиборли бўлиши керак. Тўқ қорнимиз, бут устимиз Аллоҳ таолони рози ва ҳушнуд этувчи ишларни қилишдан тўсиб қўймасин. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) дейдилар: «Қўшниси оч бўла туриб, ўзи тўқ ҳолда тонг оттирган киши мусулмон эмас».
Бундан ташқари мусулмон киши барчага бирдек мулойим бўлиши лозим. Пайгамбаримиз (алайҳиссалом) бундай дейдилар: «Эй Ойиша, мулойим бўл, чунки қайси нарсада мулойимлик бўлса, уни зийнатлайди. Қайси нарсада мулойимлик бўлмаса, у бадном бўлади». Ҳақиқий мусулмон қулидан ва тилидан бошқа мусулмонларга зарар етказмайдиган кишидир. Аллоҳ таоло орамиздаги меҳр-оқибатни янада зиёда айлаб, бизни ҳам тақводорлардан қилсин!



Навоий шаҳар отинойиси Ч.Бурхонова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш