Сохта тариқатчилар

7-02-2023, 16:19 admin Мақолалар 316

#Раддия

Сохта тариқатчилар

Сўнгги йилларда суннийликдаги Нақшбандия ва бошқа шу каби тариқатларни аҳоли орасида сохта шайхлар томонидан бузиб, тарғиб қилинаётгани кузатлимоқда. Баъзи сохта тариқатчилар томонидан тасаввуфнинг мазмуни бузиб, унинг таълимоти, шариат аҳкомлари ва ижтимоий ҳаётдан узоқлашган ҳолда талқин этилмоқда. Исломда бирор бир шайхга мурид бўлиш ҳеч кимга фарз қилинмаган. Тариқатчиларнинг “ Пири йўқнинг- пири шайтон”, деган хато даъвоси ҳеч қандай шаръий далилга эга эмас. Кўр кўрона маҳси- калиш кийиб юриш ва замонавий либосдаги фуқароларга нисбатан кибрли муносабатда бўлиш, пухта диний ва дунёвий илм олишга интилмаслик исломда риёкорлик ҳисобланади.
Шуни таъкидлаш жоизки, аксарият ҳолларда шариат талабларининг нотўғри талқин қилиниши, анъанавий ислом тамойилларига қарама-қарши бўлган қоидалар ишлаб чиқилиши ва тариқат тарафдори бўлмаганларга нисбатан камситиш аҳоли ўртасида норозилик келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.
Сўфийликни даъво қилаётган шахслар оиласини ойлаб маблағсиз, болаларини тарбиясиз қолдирган ҳолда ”пири” нинг хизматини қилиб юриши ва оиласини ойлаб маблағсиз таьминотсиз ташлаб кетишлик ислом таълимотига зиддир. Шунингдек, сохта тариқатчилар жамоаси аъзоларининг ясама тишли имом орқасидан намоз ўқимаслиги, намоздан кейин Қуръон тиловатини макруҳ, қўлни ювгандан кейин артиш мумкин эмас, чап қўл билан синдирилган нонни ейиш мукин эмас, деб асоссиз даъво қилиши мусулмонлар ичида ихтилофга сабаб бўлмоқда. Тариқатчиларнинг жамоа тадбирларида иштирок этмаслиги, фарзандларини мактабда дунёвий илм олишига монелик қилиши жаҳолатга қайтиш бўлиб, бундай шахслар келажакда жамият учун фойдасиз унсурга айланиб қолади.
Сўфийлик бу – оилани, атрофни унутиб, таркидунёқилиш эмас, балки яхши хулқ касб этиб , эзгулик дастурида умр ўтамоқ деганидир. Расулуллоҳ (с.а.в.) дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилади: “ Исломда таркидунёчилик ( роҳиблик) йўқ”. Сўфи Оллоёрнинг:
Шариатсиз киши учса ҳавоға ,
Кўнгил берма анингдек худнамога.
Ҳавога учса, монанди чибиндур,
Ани ҳоди дема, шайтони диндур.
Мислари эса бугун ўзини пир деб эълон қилинган, суннатга юзаки муносабатда бўладиган , одамлар кўнглига қутқусолиш, муридовлаш, давлат инжида тўрт томонни изғишни одат қилган кимсалар ҳақида айтилгандек гўё. Бинобарин, жаноб Пайғамбаримиз (с.а.в.);” Сизларнинг яхшиларингиз дунё ишини деб охират ишини, охиратини деб дунё ишини тарк қилмайдиган ва одамларга малоллигини туширмайдиганларингиздир” деганлар.
Сохта шайхлар, жоҳил, илмсиз сўфилар ва ботил тариқатлар тасаввуфда қаттиқ танқид остига олинади. Уларга эргашмасликка даъват қилинади. Тариқат асосчилари ва улуғ валийлар Қуръон ва ҳадисга асосланмаган ҳар қандай тариқатни рад этади ва ботил санайди. Жоҳил, нодон ва такаббурлар ўзларни тариқат аҳли санасалар ҳам, унунинг файзидан бебаҳрадирлар.

Конимех тумани бош имом хатиби: Р.Яндашев
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш