Алишер Навоий ҳаётига бир назар!

7-02-2023, 16:18 admin Мақолалар 222

#Мақола
Алишер Навоий ҳаётига бир назар!

Бисмиллаҳир роҳманир  роҳийм.Алишер Навоий ижоди Қуръоний мавзуларни ёритиши жиҳатидан ўзбек мумтоз адабиётида алоҳида ажралиб туради.
Отаси Ғиёсиддин Муҳаммад ўғлига Муҳаммаднинг (алайҳиссалом) саҳобаларидан Ҳазрати Али (розийаллоҳу анҳу) номини берди. Алишер исмининг иккинчи қисми ҳам Ҳазрати Ачига дахлдордир. Жаноби Пайғамбаримиз Ҳазрати Алининг мушриютар билан бўлган жангдаги жонбозлигини кўриб: «Али — Аллоҳнинг шери», дер эканлар. Шоириинг тўлиқ исми Мир Низомидцин Алишер Навоий деб юритилади. «Мир» сўзи амир сўзининг қисқарган шакли бўлиб, шоҳ саройидаги амал-мансабни ифода қилади. “Низомиддин” эса диннинг йўл-йўриқларини белгиловчи маъносини беради.
“Навоий” шоирнинг тахаллуси бўлиб, наво сўзи «куй», «бахт», «сайраш», «баҳра» маъноларини беради. Навоийшуносликка оид китобларда шоир тахаллуси «куй» сўзидан олинган деган нотўғри фикр бор. Шоир ўз тахаллусини «баҳра» сўзидан олган. Бу ҳақда унинг ўзи бундай деган:
Даҳр боғида бўлиб комим раво,
Комронлар топди назмимдин наво.
Буюк бобокалонимиз билан қанча фахрлансак, шунча камлик қилади. У билан фахрланишнинг ўзи кифоя қилибгина қолмасдан, буюк бобокалонимизга муносиб ворис бўлиш, унинг бой адабий меросини ўрганиш ва келгуси авлодларга  етказиш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.
Навоийнинг ҳар бир фаолияти Қуръони карим ояти карималарида қайд этилган фикрлар билан мос келади. Бақара сурасининг 110-оятида «Намозни қоим қилинг, закот беринг, ўзингиз учун қилган яхшиликни Аллоҳ ҳузурида топасиз», дейилган. Навоий намозни ҳамиша қоим қилган зотдир. «...Бу обидлар ва бандалар паноҳининг жума намозини ва бошқа намозларни жамоат билан ўташда ғайрати шу даражага етган эдики, Марғани боғида ғоятда зийнатли бир масжид бино қилиб, ўз замонининг атоқли қориларидан Хожа Ҳофиз Муҳаммад Султоншоҳни имом белгилади ва ўзи у ерда беш вақт намозга ҳозир бўларди».
Келажагимиз ворислари,давомчилари бўлган фарзандларимизни буюк бобокалонимизга ўхшаб комил инсон бўлиши учун чиройли тарбиялаш лозим!

Қизилтепа тумани бош отинойиси  М. Файзиева
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш