21-июнь куни Навоий шаҳар "Ҳазрат алишер Навоий" жоме масжидида хатмул Қуръоннинг сўнги куни бўлиб ўтди. Хатм олдидан вилоят имоми Тоҳиржон Рўзиев сўзга чиқиб, Аллоҳ таоло шундай файзли кунларга етказгани учун беҳисоб шукроналар қилиш лозимлигини, лайлатул қадр кечасида қилинадиган ибодатларнинг ўзгача тароват касб этишини таъкидлаб ўтди. Хатм сўнгида юртимиз тинчлиги, хонадонларимиз фаровонлиги, масжидлар файзини сўраб дуолар қилинди. Хатмул Қуръон ажиб бир руҳда, ўзгача тароватда ўтди.