УЛУҒ МЕРОС СОҲИБЛАРИ…

7-02-2023, 11:56 admin Мақолалар 164

УЛУҒ МЕРОС СОҲИБЛАРИ…

Яратганни инояти билан ота- боболаримиз мазҳаббошимиз, улуғ Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳга эргашганлар.
Бу йўл мутавотир тарзда неча асрлардан ўтиб, бизга етиб келган неьматдир.
Имомимиз яшаган Куфа шаҳрида жуда кўп саҳобалар қўним топган эдилар ризвонуллоҳи алайҳим ажмаьийн.
Уларни у ердаги раисларидан бири улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу эдилар.
عبد الله بن مسعود الصحابي الجليل أحد السابقين والبدريين والعلماء الكبار من الصحابة أسلم قبل عمر رضي الله تعالى عندما.
У зот Ҳазрати Умардан аввал мусулмон бўлган Собиқийнлардан, Бадр соҳибларидан, Сахобаларни ичидаги улуғ олимларидан бири эдилар.
Масруқ дейди:
"Саҳобаларни илми олти кишига етишди:
Умар, Али , Убай, Зайд, Абу Дардо, Ибн Масъуд.
Сўнгра бу олтитани илми Ҳазрати Али ва Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳумоларга етишди."

Бу зотни илмини улуғ тобеьийн Алқама ибн Қайс олдилар.Бу зот Пайғамбар алайҳис-салом тирик вақтларида туғилганлар ва Қурьонни ва илмни Ибн Масъуд, Али, Умар, Абу Дардо, Ойша онамиз розияллоҳу анҳум ажмаьийндан олганлар.Охири Куфада Ибн Масъуд розияллоҳу анҳуни лозим тутдилар.

Бу зотни илмини машҳур Имом, Солиҳ Зоҳид Иброҳим Нахаьий олдилар
.
Бу зотни илмини улуғ Имом Ҳаммод ибн Сулаймон Куфий олдилар.
قال الإمام: ما صليت صلاة إلا أستغفرت له مع والدي"
Имом Абу Ҳанифа устозлари ҳақида айтдилар:
"Қачон намоз ўқисам ота- - онамга қўшиб Имом Ҳаммодни хақига хам истиғфор айтиб дуо қилдим."( Намоздаги дуо)

Бу зотни илмини Имом Абу Ҳанифа эгалладилар, Имом Ҳаммодни ўн саккиз йил лозим тутиб, илмларини олдилар.
"فأبو حنيفة وأرث لعلم الصحابي عبد الله بن مسعود رضى الله عنه"
Маьлум бўлдики Имом Абу Ҳанифа улуғ Саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуднинг илмларини ворисидирлар"

1.Абдуллоҳ ибн Масъуд .
2. Алқама ибн Қайс.
3. Иброҳим Нахаьий.
4. Ҳаммод ибн Сулаймон.
5. Нуьмон ибн Собит Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ.

Боболаримиз мана шу улуғ йўлда яшаб келдилар.Бу йўл амалларимизни қабулиятли , тиниқ бўлишини , юртга бирдамлик, барака , ҳалоллик келишини бош сабабидир.
Беадаблик қилаётган бечора бу илмни бошида ким турганини ҳис қилишига тавфиқ сўраймиз.

" Раддул- мухтор" китоби асосида:
“Сўфи Аллоҳёр”жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ.

@hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш