Қасд ёки Имоннинг заифлиги!

6-02-2023, 21:42 admin Мақолалар 211

#Мақола

Қасд ёки Имоннинг заифлиги!

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Азиз биродарлар,инсонлар орасида ўз жонига қасд қилишдек аянчли ҳолат барҳам топмаётгани кишини ташвишга солади. Минг афсус, одамлар умр деб аталган азиз неъмат қадрига етмай, арзимас сабаблар билан ўз жонига қасд қилиб, Аллоҳнинг қаҳрига учрамоқда.Яқиндагина қўшни маҳалладан мактаб ўқийдиган қиз ўз жонига қасд қилди,ҳеч қандай сабсиз.
Ёшларни тажрибасизлик, билимсизлик, иродасизлик натижасида бу мудхиш хатога йўл қўмоқдалар, десак, кўпни кўрган, оқ-қорани таниган, бир неча фарзандни тарбиялаганлар ҳам ўз жонига қасд қилаётганини эшитиб қоламиз.
Бир йилча олдин қўшни маҳалламизда бир аёл ўз жонига қасд қиди. Маълум бўлишича, марҳума оғир касаллигига чалинган экан. Аёлнинг ёнидан хат топилди. Унда аёл анкология бўлимида ётган беморлар каби азоб чекмаслик учун ўзини ўлдирганини ёзган эди.
Ўтган йиллар давомида эса турли сабабларга кўра оилавий келмовчилик,рашк, ичкилик ароқга муккасида ўрганиб ичиш туфайли ёки қарз туфайли айрим оилалар билан суҳбатлашсак покликка эътибор бермасликлар туфайли ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари сабаб бўляпти. Айрим инсонлар оғир дардга чалинган, Азобдан қутулиш мақсадида бир неча бор ўзини ўлдиришга урунган. Оила аъзоларининг доимий назоратига қарамай, аёл ёки эркак ўзини осиб ўлдирияпти.
Бундай вазиятда мўмин- касаллик бўладими, бошига тушган мусибатми - Аллоҳ таолонинг синови деб қабул қилиб, улардан ёруғ юз билан ўтишга ҳаракат қилиши лозим. Зеро, ҳадиси шарифларда касаллик онларида ҳам ҳолига шукр қилган банданингўкилганидек тўкилиши айтилган.
Атрофлича ўйлаб қаралса, ушбу муаммонинг асосий илдизи имон заифлигидир. Чунки Аллоҳнинг тақдирига имон келтирган, бу дунё иши синов эканлиги англаган ҳеч бир кимса ўз жонига қасд қилиб, берилган шунча неъматга ношукурлик қилмайди. Бошига келган ҳар бир иш Яратганнинг имтиҳони эканлигини англаган ҳолда, ундан ёруғ юз билан ўтиб, рахматга эришиш ҳаракатида бўлади.
Инсонлар, ёш бўладими ёки кекса, уларнинг ҳётдан бетарзда кетишлари ҳар бир имонли кишини ларзага солиши табиий. Зеро, банда бутун умр Аллоҳнинг ризосини қозониш, синовларидан ўтиб, охиратга улкан савоб ва ажрлар билан бориш учун ҳаракат қиларкан, сўнгида шайтонга енгилиб, барча савобларини йўққа чиқариши - нақадар ёмон ҳолат.
Жобир ибн Самура (р.а)дан ривоят қилинади: "Пайғамбар (с.а.в)га ўзини мишкос (кент тиғли, пичоққа ўхшаш нарса)лар билан ўлдирган одам олиб келинди. Бас, у зот унга жаноза ўқимадилар" (Имом Муслим, Имом Термизий ривояти).
Абу Ҳурайра (р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в): "Ўзини ўзи бўғиб ўлдирган, дўзахда ҳам доим бўғиб туради. Ўзига ўзи пичоқ урган, дўзахда ҳам пичоқ уриб туради". деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Ўз жонига қасд қилиш ана шундай барча қарих кўрадиган оғир гунохлардан. Шундай экан, мўмин доимо бундай ҳолга тушиб қолишдан эҳтиёт бўлиши лозим. Бундай аянчли ҳолатларнинг олдини олишга интилиш, огоҳ ва ҳушёр бўлиш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир

Қизилтепа туман бош имом хатиби Завқиддин домла Орипов
@Bastomiy_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш