#Ўтмишга_назар
Абу Абдурраҳмон Аҳмад ибн Шуайб ан-Насоий
таржимаи ҳоллари
Бутун оламлар Роббиси Аллоҳ таъолога чексиз ҳамду санолар бўлсин. Унинг Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар бўлсин.
Исм ва насаблари:
Аҳмад ибн Шуайб ибн Али ибн Баҳр ибн Синон ибн Динор ан- Насаий. Кунялари эса- Абу Абдурраҳмондир.
Таваллудлари:
Насаий ҳижрий 215-йилда (мелодий 830-831йилда) Хуросон юртидаги Марв яқинида жойлашган Насо деган машҳур бир шаҳарда таваллуд топдилар. Бу исм билан номалинишининг сабаби эса- Мусулмонлар Хуросон шаҳрига кирганларини эшитган ушбу жой аҳолисининг барча эркаклари аёлларини қўйиб қочадилар. Мусулмонлар бу ерга етиб келганларида аёллардан бошқа бирор бир эрканни кўрмайдилар. Бу ерда фақат аёллар бор экан деб, бу жойни тарк этадилар. Шу билан ушбу жой Насо номи билан аталади.
Устозлари:
Имом ан-Насоий энг аввало, ўз шаҳарларида таҳсил олиб, ўн беш ёшга тўлгач, илм талабида сафарга отландилар. Балх, Шом, Миср, Ироқ, Ҳижоз ва бошқа шаҳарларга бориб, ўша даврнинг кўплаб алломаларидан таҳсил олдилар. Чунки ҳижрий 3-аср ҳадис илмининг буюк юксалиш даври эди. Имом Насоийнинг устозлари ушбу уламолардир:
1. Имом ал-Бухорий
2. Абу Довуд Сулаймон ибн Ашъас
3. Исҳоқ ибн Роҳавайҳ
4. Исҳоқ ибн Ҳабиб
5. Сулаймон ибн Ашъас
6. Исҳоқ ибн Мансур
7. Қутайба ибн Саъид
8. Иброҳим ибн Саъид
9. Иброҳим ибн Яъқуб
10. Али ибн ҳажр ва бошқалардир
Шогирдлари:
Имом Насоийдан кўпчилик ҳадис ҳофизлари сабоқ олганлар. Улардан баьзилари ушбу зотлардир:
1. Абулқосим ат-Табароний
2. Абу Жаъфар ат-Таҳовий
3. Абу Бакр Аҳмад ибн Исҳоқ
4. Аҳмад ибн Умайр
5. Муҳаммад ибн Жаъфар
6. Иброҳим ибн Муҳаммад ва бошқалардир
Насоийнинг шахси ва асари ҳақида уламоларнинг фикрлари
Имом ад- Доруқутний шундай деганлар: “Абу Абдурраҳмон ўз замонасида ҳадис илмининг энг муқаддамидир”.
Абу Саъид ибн Юнус шундай деганлар: “Абу Абдурраҳмон ҳадис илмининг имоми, энг ишончли ва ҳофизи эди”.
Имом ан-Насоийнинг асарларининг энг машҳури “Ас-Сунан” дир. Ибн Асир шундай деганлар: Имом ан-Насоийдан амирлардан бири, “бу китобдаги барча ҳадислар саҳиҳми”- деб сўради. Насоий: “Йўқ”, деди. Шунда амир: “Бу китобдан саҳиҳ ҳадисларни ажратиб олинг”, деди. Шундан сўнг имом ан-Насоий “Ас-Сунан ал-кубро”дан саҳиҳ ҳадисларни ажратиб, унга “Ал-Мужтабo” ном қўйди. Ҳозирги вақтда бу китоб “Сунан ан-Насоий” номи билан машҳур бўлиб, у олти буюк китобнинг биридир.
Вафотлари:
Имом ан-Насоий 303-йилда Фаластиннинг ар-Рамла шаҳрида вафот этдилар. Имом ад-Доруқутний айтишларича ан-Насоий катта бир синовдан сўнг Маккага келтирилиб, Сафо ва Марво ўртасида дафн қилинганлар...
Қизилтепа туман бош имом хатиби Завқиддин домло Орипов
https://t.me/Bastomiy_uz