Аёлларга Рамазон насиҳатлари

14-04-2021, 15:31 admin Ислом олами 639

​​Аёлларга Рамазон насиҳатлари

Афсуски, кўпчилик бу улуғ ойда исрофлар қилишяпти. Оилаларнинг Рамазон ойида истеъмол қиладиган таомлар миқдори, йилнинг бошқа ойларига нисбатан кўпроқ. Фақат Аллоҳ раҳим қилганлар бундан мустасно. Шунингдек, аёл кунининг кўп қисмини ошхонада турли таомлар ва ичимликлар тайёрлаш билан ўтказиб юборади. Энди у қачон Қуръон ўқийди? Қачон Аллоҳни зикр қилиб, У Зотга дуо ва истиғфор билан юзланади? Қачон рўза ҳукмлари ва кечаси қоим бўлиш одобларини ўрганади? Қачон Аллоҳга итоат қилиш учун фурсат топади?
Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин ҳамда Пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, аҳли оилаларига ва саҳобаларига салоту саломлар бўлсин. Биз муборак Рамазон ойининг кириши муносабати билан ушбу қисқа калималарни ва қимматли нидоларни муслима аёлларга бағишлаймиз. Аллоҳ таъолодан бу насиҳатларни мўмина опа-сингилларимизга фойдали қилишини ва уларга Аллоҳга итоат қилишларида ҳамда бу улуғ ойда Аллоҳнинг розилиги ва мағфиратига етишишларида ёрдамчи қилишини сўраймиз.
Биринчи насиҳат
Рамазон биз шукр қилишимиз лозим бўлган неъматдир. Муҳтарама опа-сингиллар! Рамазон ойи Аллоҳнинг мўмин бандаларига берган энг улуғ неъматларидандир. Бу ойда Аллоҳнинг раҳмати ёғилади, гуноҳлар мағфират қилинади, ажр-савоблар кўпайтирилади ва Аллоҳ бандаларини жаҳаннамдан озод қилади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «… Агар Рамазон ойи кирса, жаннат дарвозалари очилади, жаҳаннам қопқалари ёпилади ҳамда шайтонлар занжирбанд қилинади…».
Муттафақун алайҳ.
«Кимки иймон билан ва савоб умид қилиб, Рамазон рўзасини тутса, унинг олдин қилган гуноҳлари кечирилади. Кимки иймон билан ва савоб умид қилиб Рамазонда (кечалари) қоим бўлса, унинг олдин қилган гуноҳлари кечирилади».
Муттафақун алайҳ.
Аллоҳ таъоло Ҳадиси Қудсийда айтади: «Одам боласининг барча амаллари ўзи учундир. Фақат рўза Мен учундир. Унинг мукофотини ҳам Ўзим бераман».
Муттафақун алайҳ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Рамазон ойининг ҳар кеча-кундузида Аллоҳнинг жаҳаннамдан озод қиладиган бандалари бор ва ҳар бир мусулмоннинг дуо қилса, ижобат қилинадиган бир дуоси бор».
Аҳмад ривояти.
Яна бу ойда Қадр кечаси ҳам бор. «Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир». (Қадр, 3)
Муниса опа-сингиллар! Биз Рамазон ойининг баъзи фазилатларини зикр этдик. Бу Аллоҳнинг сизга берган неъматининг нечоғлик улуғлигини баён қилиб беради. Сизни бошқалардан афзал қилиб, Рамазон рўзаси ва қиёми учун тайёрлади. Ўтган Рамазонда биз билан бирга рўза тутган қанча кишилар ҳозир тупроқ остида, қабрларидалар. Бу неъмат учун Аллоҳга шукр қилинг, уни гуноҳлар ва ёмонликлар билан қарши олманг. Акс ҳолда, бу неъмат завол топади.
Мана бу шоирнинг сўзи қандай ҳам яхши:
Шукр эт, Аллоҳнинг иноятига,
Токи гуноҳ сабаб топмасин завол.
Омонлик фақат Ҳақ ибодатида,
Ношукр бандага кўп оғир савол.

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mgскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш