Пайғамбаримиз алайҳиссалламнинг васиятлари      

26-01-2023, 20:52 admin Мақолалар 207

Пайғамбаримиз алайҳиссалламнинг васиятлари      
   (Эй Муҳаммад )  ҳеч шак - шубҳасиз  сиз ҳам ўлгувчидирсиз, улар ҳам ўлгувчидирлар.Зумар 30 оят. Бетоб бўлиб ётиб қолган севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Билолга пайшанба куни Мадина аҳлини масжидга тўплашни айтдилар.    Пайғамбаримиз алайҳиссаломни охирги васиятларини эшитиш учун келган ёшу қари эркак аёллар масжидга сиғмади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом кўзларида ёш йиғлаб минбарга кўтарилдилар.Ва ,, Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун,,- дедилар.  Аллоҳга  ҳамд ва барча пайғамбарларга, ўзларига ҳам саловат йўлладилар.Кейин айтдилар; ,, Мен Муҳаммад  ибн Абдуллоҳ, ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ал арабий ал ҳарамий ал маккийман. Мендан кейин пайғамбар йўқдир. Эй одамлар! билинглар менинг жоним узилиш арафасида, дунёдан айрилиш вақтим келди.Раббим билан кўришишга муштоқман.Аллоҳ таоло сизларга туширган ҳукмла рида нима ҳалол ва нима ҳаром, нималар қилиш, нималардан сақ ланишни баён қилди.Унинг бўйруқларига итоат этинг, қайта риқларидан қайтинглар.Жаннат дан узоқ, дўзахга яқин бўлган нафси ҳаводан сақланинглар. Динларингда ва омонатларингда Аллоҳни унутманглар. Қўлларинг остидагиларингга зулм қилманг,  улар борасида Аллоҳдан  қўрқинг,  адолатли  бўлинг. Ўзларингни ва аҳлларингни дўзахдан  сақланглар. Уларга илм , одоб беринг,  едириб,  ичириб,  кийинтиринг. Эй  одамлар!  ишларингиздаги  бошлиқларга  итоат этинглар,  гарчи у бирор аъзоси кесилган  ҳабаш  қул бўлса ҳам. Ким бошлиғига  итоат этса ,  Аллоҳга  итоат  этибди. Ким бошлиғига исён  қилса - менга  исён  қилибди. Менга исён қилса -Аллоҳга  осий  бўлибди. Эй  одамлар  менинг  аҳлимни,  Қуръонни  кўтарганларни,  олимларни  яхши  кўринглар. Уларга  хасад,  ғазаб  қилманглар. Ким уларни яхши  кўрса , мени яхши  кўрибди. Ким мени яхши кўрса, Аллоҳни яхши кўрибди. Эй одамлар ! беш вақт намозни таҳоратини чиройли  олиб,  руку  ва саждаларини маромига етказиб ўқинглар. Молларингизни  зокотларини адо қилинглар.Ким закотни  адо этмаса унда  намоз йўқ. Кимда намоз  бўлмаса,  унда  дин,  рўза,  ҳаж  ва жиҳод ҳам йўқдир. Ким йўлга қодир бўлиб,  имконияти бўлса,  унга  Аллоҳ  ҳажни  фарз қилди.  Огоҳ бўлинглар ,  қодир  бўла туриб  ҳаж  қилмаганлар  учун  шафоатим  йўқ  ва ҳавзимга  етолмайди. Эй одамлар!  Аллоҳ  Таоло  сизларни қиёмат куни битта  катта  тепаликда  жам  қилади. У кун  оғир кундир " У кунда  молу  давлат ва бола- чақа фойда бермас ". Шуаро  88 оят.    Тилларингизни  сақланглар,  кўзларингизни  намланглар,  қалбларингизни бўйсундиринглар,  масжидларни таъмирланглар,  иймонда  ихлосли бўлинглар. Биродарларингизга насиҳат  қилинглар,  молингиздан садақа беринглар. Бир -бирингизни  ғийбат  қилманглар,  ҳасадгўй бўлманглар. " Ва барчангиз  Аллоҳга қайтариладиган  кундан қўрқингиз,  сўнгра  ҳар бир жонга  қилган  амали  учун тўла  жазо  берилади ва  ҳеч кимга  зулм қилинмайди". Бақара  281 оят.  Эй одамлар!  Мен Раббимга қайтгувчиман . Умрим поёнига етди. Динларингиз ва омонатларингизни Аллоҳ Таолога топшираман. Эй  асҳобларим, эй умматим сизга салом бўлсин. Ассалому  алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ "...  -Етказдимми ? - деб кўкка Аллоҳ Таолога юзландилар.  Аллоҳим ҳаммамизни  ҳам ўзингни розилигингга  Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг шафоатларига  эриштиргин.  Амин.

Навоий шаҳар  Дўстлик  МФЙ ва Олтин водий  МФЙ отинойиси      Ш. Ю. Сувонова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш