Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг васиятлари

11-11-2021, 16:01 admin Мақолалар 291

#Maqola
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг васиятлари

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Ривоят қилинишича, подшоҳ бир шаҳарга волий (ҳоким) тайинлайди.Волий
иш бошлашдан аввал подшоҳдан маслаҳат олиб, у ерлик аҳоли билан қандай муносабатда бўлиши кераклигини сўрайди. Подшоҳ: “У шаҳарга бориб, кўчаларининг тозалигига эътибор бер.Кўчалари, йўлларини покиза тутганлар ўз ҳовлиларини ҳам тоза тутадилар. Ариқларини ҳам покиза тутсалар,бу уларнинг эътиқодлари ҳам самимийлигига далолат бўлади. Қабристонларини ҳам бориб кўргин, агар қабр атрофлари тозаланган бўлса, у халқ ўтганларининг руҳини шод қилишга ҳаракат қилган бўладилар”, деди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мусулмон бир кўчат экса ёки бирор бир зироат қилса, ундан қушми, инсонми, ҳайвонми еса, албатта, унинг учун бундан садақа ҳосил бўлур”, деб марҳамат қилганлар. Боғдорчилик ва деҳқончилик қилган кишига ўзи ўйламаган томонлардан ҳам садақанинг савоби ёзилиб туради. Унинг эккан нарсаларидан одамлар, ҳайвонлар, қушлар, ҳатто қурт-қумурсқалар ҳам фойда топади. Мазкур нарсаларнинг фойдаланиши зироатчи учун садақа ўрнига ўтади. Анас ибн Молик (р.а.)дан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам.): "Бирортангиз экиш учун қўлингизда бир кўчатни ушлаб турганвақтингизда қиёмат қойим бўлиб қолса-ю, қоим бўлишидан илгарироқ уни экиб олишга кўзингиз етса, албатта экиб қўйинг", дедилар". Халифа Хорун ар-Рашид ва кекса боғбон ривояти барчамизга яхши таниш. Кекса боғбон ёши бир жойга бориб қолган бўлишига қарамай кўчат экиши ва шу орқали савоб умид қилиши ёшлигимиздан бизга ўрнак сифатида кўрсатилган.Азизлар, шундай экан бизнинг туманимизда ҳам юздан ортиқ қабристонлар бор, ўша бўшерларига қабрларга зиён бермасдан агар, тут гужум, жийда манзарали каби кўчатларни қуришни одат қилсак, қабристон атрофи аввало обод бўлади кейин ўша атрофдаги намликни кўчат тортиб намлик камаяди.Ҳар томонлама савоб ва ибратли бўлган ишларни бажариш бизнинг инсонийлик бурчимиз, бурчимизни адо этиш олий вазифамиз бўлсин!
Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов
https://t.me/Bastomiy_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш