Қадрли неъматлар.

3-12-2022, 18:33 admin Мақолалар 219

Қадрли неъматлар.

Бисмиллаҳир рохманир рохим

Аксар инсонлар ҳаёт лаҳзаларидан унумли фойдаланишга эътибор бермай ғафлатда юрадилар. Ўйлайдиларки, соғлик давомли бўлади ва бўш вақт ҳар доим топилади. Ҳадис эса уларга бу қўрқинчли уйқудан уйғонинглар, дейди. Зеро уйғонмасалар, ҳеч бир фойда ололмай ҳасрат-надомат қилиб қоладиган кунга йўлиқадилар. Шайх Орифий айтади: “Вақтнинг ўтишига боқардим. Кеча кетидан кундуз, кундуз кетидан кеча келаверарди. Шу аснода умрим ҳам ўтаяпти”.
Пайғамбарлар инсониятга бу икки неъмат қўлдан кетишидан олдин уларнинг қадрига етишни ўргатиш учун юборилганлар. Жумладан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай мархамат қилдилар:
“Беш нарсаан олдин беш нарсани ғанимат бил: қаришингдан олдин ёшлигингни, бемор бўлишингдан олдин соғлигингни, камбағалликдан олдин бойлигингни, бандлигингдан олдин бўш вақтингни, ўлишингдан олдин тириклигингни”. (Ибн Муборакнинг “Зуҳд ва Рақоиқ” китоби, “ат-Тахсийс ала тоатиллаҳ” боби, 2-ҳадис).
Қарилик эшик қоқишидан олдин ёшлигингизни ғанимат билинг. У ҳолатда сизда агар хоҳласангиз тоғни уриб талқон қиладиган тўлиб-тошган куч-қувват, агар истасангиз юлдузларни қуча оладиган олий ҳиммат, агар хоҳласангиз қийинчиликни тан олмайдиган мардлик ва жасурлик бўлади. Қарилик келгач, ҳиммат пасаяди, қувват кетади. Энди сизни ҳаракатга ундовчи нарса топилмайди.
Бойлигингизни ғанимат билинг. Камбағаллик етиб банкрот бўлишингиздан олдин пулларингизни яхшилик ишларига ишлатинг. Зеро, мол-дунё келиб-кетувчи. Агар ундан охиратингиз йўлида фойдаланиб қолмасангиз, беҳуда йўқ бўлиб кетиб, афусланиб қоласиз.
Шайх Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ мавъизаларидан бирида бундай деганлар: “Дакка шаҳрида бир ҳоким вафот этди. Унинг бир ўғил ва бир қизи бор бўлиб, мерос иккаласига тегди. Иккала фарзанд такаббур ва исрофда бемисл эдилар. Бир марта бола гугурт ёққанди, унинг ҳиди ёқиб қолди. Бу унинг хоббисига айланди. У кетма-кет гугурт ёқиб, ҳидидан баҳра оларди. Бола шу йўсинда бойлигини тугатди. Қиз эса бир сафар бозорга чиқиб, мато сотиб олганди. Матони кесганда чиқадиган қайчининг овози унга ажиб туюлди. Бу иш унинг хоббисига айланиб, олдига матоларни йиғиб, қайчида кесарди ва ҳузурланарди. Шундай қилиб, қиз ҳам мол-мулкини тугатиб битирди. Ҳокимнинг икки меросхўри ҳеч вақоси йўқлигидан бозорда тиланчилик қилишга ўтди”.
Хулосаси шуки, бойлик ўрнини камбағаллик эгаллашидан олдин мол-дунёйингизни яхши йўлларда ишлатиб, ундан фойдаланиб қолинг. Охират тижоратингиз сармояси бўлмиш ҳаётингизни ғанимат билинг.
Ўлимни орзу қилишдан қайтариш ҳикмати
Юқоридагилардан ўлимни орзу қилиш тўғри эмаслиги келиб чиқади. Чунки инсон ўлимни орзу қилганда унга ўлим етса, у ҳаёт лаҳзаларидан фойдаланишдан маҳрум бўлади. Зеро, у ҳаётнинг қайсидир лаҳзасида Аллоҳ рози бўладиган амални қилиб, нажот топиш имконига эгасиз.

Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш