НЕЪМАТЛАР - ҒАНИМАТ. Ҳар бир инсон оиласи, фарзандларини қадирлайди, ҳурмат-иззатини
жойига қўяди.Аммо динимизни яхши билмаганидан аҳли аёлини ва гўдакларни қийнаб, ҳуқуқларини поймол қилиб қўйганлар ҳам орамизда афсуски,учрайди.Аллоҳ таоло Қуръони каримда барча инсонлар, жинсидан қатъий назар,тенг эканини ва уларни бир жондан яратганини баён қилади."Эй одамлар! Сизларни бир жон( Одам)дан яратган ва ундан жуфти ( Ҳаввони) яратган ҳамда иккисидан кўп эркак ва аёлларни яратган Раббингиздан қўрқингиз,, ( Нисо сураси,1-оят). Пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларимиз жисмонан заифлигини ҳисобга олиб, уларга нисбатан яхши муносабатда бўлишни қайта-қайта васият қилганлар.Бироқ айрим кимсалар ўзлари уйда ўтириб, иш йўқ ,баҳорда ишга чиқаман,сен бозорга чиқиб ишла аёллар қатори, деб аҳли аёлларини бозорга картошка, пиёз, мевалар олиб сотишдек оғир ишларга буюрадилар.Ўзлари эса мен болаларга қарайман ўй ишларини қиламан деб турли баҳоналар билан ўйда ўтирадилар.Аллоҳ таоло инсонларни огоҳлантиради:"Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб тургувчидир" ( Тағобун сураси,2- оят) .Инсоннинг. жисмоний, руҳий ва ақлий камолотга, асосан, болаликдан пойдевор қўйилади.Яхши тарбия олган болалар гўзал хулқли, одобли, бўлиб вояга етади.Бунинг учун фарзандлар доимо ота-онанинг назоратида бўлиши керак.Уларни ҳар бир Ота она ҳалол йўл билан боқиш ,тарбиялаши уларнинг
бурчидир.Агарда оиладаги ўғил, қизимизга ўзимиз намуна бўлиб яшасакгина, келажакда фарзандларимиз биз ҳоҳлагандек вояга етишадилар албатта .Йўқса, Аллоҳ сақласин,шунчаки еб ичиб улғайган ҳалол-ҳаромни фарқламайдиган бурдсиз авлод пайдо бўлиши мумкин.Унда, Аллоҳ асрасин,бизга ато этилган неъматлар олиб қўйилади.Шундай экан, ҳар биримиз аҳлимизга оиладаги ўз вазифаларини бажаришга,ўзимиз эса оила боқувчиси (Ота ,турмуш ўртоқ)сифатида бурчларимизни адо этиб яшайлик. Фарзандларимизнинг таълим-тарбиясига бугунданоқ эътибор қаратиб, уларни тўғри йўлга бошлайлик.Бу борада ўзимиз намуна бўлайлик азизларим.
Кармана тумани Варқ МФЙ отинойиси Нарзуллаева Зулайхо