"Динимизда мерос масалалари".

25-01-2023, 21:02 admin Мақолалар 280

"Динимизда мерос масалалари".
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бандаларига зикр, дуо, истиғфор ва тавба эшигини очган Аллоҳ субҳаналлоҳу ва таолога ҳамд, бандаларига зикр, дуо, истиғфор ва тавба эшигини очишда намуна бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи васаллам) га ҳамду санолар бўлсин. Бугун сиз билан "Динимизда мерос масалалари" мавзусида суҳбатлашамиз азизларим.
Маълумки ҳар бир инсон бир кун келиб Аллоҳнинг қазои қадарига биноан, ўлим шарбатини татийди. Шундай экан, ҳар бир инсон ўзидан кейин қоладиган мол-мулкини адолат билан тақсимлаб, меросхўрлар орасида низо ва юз кўрмаслик ҳолатларини имкон қадар олдини олиши зарурдир. Шариатимизда, "Марҳумнинг барча мол-мулки тирик ворисларига ўтиши мерос дейилади".Кейинги вақтларда, азизларим, ҳалқимиз орасида меросни тақсимлашга доир масалаларда айрим тушунмовчиликлар содир бўлмоқда. Натижада меросхўрлар орасида, ака-ука, опа-сингиллар ва қавми қариндошлар ўртасида турли оилавий низолар келиб чиқиши кузатилмоқда.Шундай экан ҳар бир мол-мулки бор шахс тириклик вақтида фарзандларига мерос тақсимотига оид масалаларни тушунтиришни ва ота-она вафотидан кейин мерос талашиб силаи раҳимни узмаслиги ҳақида панд насиҳат қилиши керак.
Шариатимиз кўрсатмаларига кўра, киши вафот этгандан кейин у қолдирган мол-дунёга нисбатан тартиб билан қўйидаги тўрт иш бажарилади.
1)Майитни кафанлаш ва дафн қилиш. Яъни киши вафот этгандан кейин ундан қолган мол-дунё биринчи навбатда кафанлаш ва дафн маросимларига сарфланади.
2)Кафанлаш ва дафндан сўнг майит қолдирган молдан унинг қарзлари узилади.Бу ҳақида Ҳазрати Али (р.а.) шундай деган: яъни:" Албатта Расулуллоҳ ((с. а. в)маййитнинг қарзини васиятдан олдин "деб ҳукм чиқардилар.(Имом Термизий ривояти)Афсуски қолдирилган молдан маййитнинг қарзлари узилмасдан меросхўрлар меросни бўлиб олишади ва бу билан катта гуноҳни бўйинларига олишади. Баъзида қарздор одам ҳеч қандай мол қолдирмасдан вафот этса уни тўлашга фарзандларини ёки бошқа меросхўрларини мажбурлаб бўлмайди.Лекин шундай холатда қарзни маййитнинг номидан фарзанди ёки бошқа киши тўлаб берса қарз адо бўлади. Маййит қарздан холос ва хисоб-китоби осон бўлади. Қарзни тўлаган киши бўлса катта савобга эришади.
3) Майитнинг васиятлари, агар шаръан жоиз васиятлар бўлса, улар майитни кафанлаш, дафн қилиш ва қарзни тўлашдан қолган молнинг учдан биридан бажарилади. Меросхўрларга эса васият қилинмайди. Шуни ҳам унутмаслик керакки, фарзандларига хадя қилишда адолатли бўлиб, барча фарзандларини бирдек кўриш керак. Бу ҳақида Пайғамбаримиз (с.а.в) шундай деди. "Аллоҳга тақво қилинглар ва фарзандларингиз орасида адолатли бўлинг" (Мутафаққун алайҳ)
4) Майитнинг юқоридаги сарф харажатларидан ортиб қолган мол дунёси Қуръони карим, суннат ва ижмоъда кўрсатилганига биноан хақдор меросхўрларга бўлиб берилади. Афсуски ҳозирги кунда баъзи хонадонларга мерос масаласи киши вафотидан сўнг бир неча йил ўтгандан кейин кўтарилмоқда. Аслида бу масала дафндан кейин бўлиши керак эди.
Минг афсуски ҳозирги кунда баъзи ака-укалар, опа-сингиллар ота-она вафотидан кейин мерос талашиб элу- юрт олдида уятли холатларга тушиб қолишмоқда. Ўткинчи дунёда ана шу ҳеч кимга вафо қилмаган дунё матосини деб уруш жанжаллар қилиб бир-бирлари билан юз кўрмас бўлиб қолмоқда. Бунинг оқибатида динимизда фарз бўлган силаи раҳм узулиб кетяпти. Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлда собитқадам қилиб мерос хукмларига амал қилишини насиб этсин! Омин!
Кармана тумани "Дўстлик" МФЙ отинойиси Г. Нафасова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш