Динимизда мерос масалалари

13-03-2021, 08:54 admin Мақолалар 657

"Динимизда мерос масалалари"
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бандаларига зикр, дуо, истиғфор ва тавба эшигини очган Аллоҳ субҳоноллоҳу ва таолога ҳамд, бандаларига зикр, дуо, истиғфор ва тавба эшигини очишда намуна бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га ҳамду санолар бўлсин.
Бугун сиз билан "Динимизда мерос масалалари " мавзусида суҳбатлашамиз азизларим.
Маълумки ҳар бир инсон бир кун келиб Аллоҳнинг қазои қадарига биноан, ўлим шарбатини татийди. Шундай экан, ҳар бир инсон ўзидан кейин қоладиган мол-мулкини адолат билан тақсимлаб, меросхўрлар орасида низо ва юз кўрмаслик холатларини имкон қадар олдини олиш зарурдир.
Шариатимизда ,"Мархумнинг барча мол-мулки тирик ворисларига ўтиши мерос дейилади"
Кейинги вақтларда, азизларим, халқимиз орасида меросни тақсимлашга доир масалаларда айрим тушунмовчиликлар содир бўлмоқда. Натижада меросхўрлар орасида, ака-ука, опа-сингилар ва қавми-қариндошлар ўртасида турли оилавий низолар келиб чиқиши кузатилмоқда. Шундай экан ҳар бир мол-мулки бор шахс тириклик вақтида фарзандларига мерос тақсимотига оид масалаларни тушунтиришни ва ота-она вафотидан кейин мерос талашиб силаи раҳимни узмаслиги хақида панд насихат қилиши керак.
Шариатимиз кўрсатмаларига кўра, киши вафот этгандан кейин у қолдирган мол-дунёга нисбатан тартиб билан қўйидаги тўрт иш бажарилади.
1) Майитни кафанлаш ва дафн қилиш. Яъни киши вафот этгандан кейин ундан қолган мол-дунё биринчи навбатда кафанлаш ва дафн маросимларига сарфланади.
2) Кафанлаш ва дафдан сўнг майит қолдирган молдан унинг қарзлари узилади. Бу ҳақида Хазрати Али (р.а) шундай деган: яъни: "Албатта Расуллулох (соллаллоҳу алайҳи васаллам) майитнинг қарзини васиятдан олдин" деб ҳукм чиқардилар. (Имом Термизий ривояти)
Афсуски қолдирилган молдан майитнинг қарзлари узулмасдан меросхўрлар меросни бўлиб олишади, ва бу билан катта гуноҳни бўйниларига олишади. Баъзида қарздор одам ҳеч қандай мол қолдирмасдан вафот этса уни тўлашга фарзандларини ёки бошқа меросхўрларини мажбурлаб бўлмайди. Лекин шундай ҳолатда қарзни майитнинг номидан фарзандлар ёки бошқа киши тўлаб берса қарз адо бўлади. Майит қарздан халос ва хисоб-китоби осон бўлади. Қарзни тўлаган киши бўлса улкан савобга эришади.
3) Майитнинг васиятлари, агар шаръан жоиз васиятлар бўлса, улар майитни кафанлаш, дафн қилиш ва қарзни тўлашдан қолган молнинг учдан биридан бажарилади. Меросхўрларга эса васият қилинмайди. Шуни ҳам унутмаслик керакки, фарзандларига ҳадя қилишда адолатли бўлиб, барча фарзандларини бирдек кўриш керак. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в) шундай деди.
"Аллоҳга тақво қилинглар ва фарзандларингиз орасида адолатли бўлинг "(Муттафаққун алайх)
4) Майитнинг юқоридаги сарф харажатларидан ортиб қолган мол-дунёси Қуръони карим, Суннат ва ижмоъда кўрсатилганига биноан хақдор меросхўрларга бўлиб берилади.
Афсуски, хозирги кунда баъзи хонадонларга мерос масаласи киши вафотидан сўнг бир неча йил ўтгандан кейин кўтарилмоқда. Аслида бу масала дафндан кейин бўлиши керак эди.
Минг афсуски ҳозирги кунда баъзи ака-укалар , опа-сингиллар ота-она вафотидан кейин мерос талашиб элу-юрт олдида уятли ҳолатларга тушиб қолишмоқда. Ўткинчи дунёда ана шу ҳеч кимга вафо қилмаган дунё матосини деб уруш жанжаллар қилиб бир-бирлари билан юз кўрмас бўлиб қолмоқда. Бунинг оқибатида динимизда фарз бўлган силаи раҳим узулиб кетаяпти. Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлда собитқадам қилиб мерос хукмларига амал қилишни насиб этсин! Омин!



Кармана тумани "Дустлик" МФЙ Отинойиси: Г.Нафасова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш