Луқмони Ҳаким насиҳатлари.
Луқмони Ҳакимдан:
- Нега ҳадеб ўғлингга насиҳат қилаверасан ? - деб сўрашди.
У эса жавобига шундай деди:
- Кексаларнинг насиҳатлари ёшлар учун, боғбон ниҳолни парвариш қилгани кабидир.
Боғбон ниҳолнинг номуносиб шохларини бутаб туради, ён-атрофида фойдасиз гиёҳларнинг
ўсиб чиқишига йўл қўймайди. Унинг яхши ўсиши учун бутун кучини
сарфлайди .Шундай қилинса, ниҳол бақувват бўлиб ўсади. Катта бўлганда ширин- шакар мева қилади.Борди - ю, ортиқча шохлари кесиб турилмаса, ниҳол тез ўсиб етилса -да ,яхши ҳосил бермайди, боғбонга эса ундан фойда кам бўлади. Демак билингки, бола ҳам худди ниҳолнинг ўзидир.
Агар у тарбия қилинмаса
ёмон феълларга мубтола бўлади ва фалокат хашаклари ўртасида сўлиб ётади.
Яъни:
Боғбондан парвариш кўрмаса ниҳол,
Улғайиб ўсолмас,тополмас камол.
Пахтакор маҳалласи отинойиси Эргашева Н