ОНАЖОНИМНИНГ  НАСИҲАТЛАРИ

13-09-2022, 15:12 admin Мақолалар 290

  ОНАЖОНИМНИНГ  НАСИҲАТЛАРИ

   Бисмиллаҳир  роҳманир  рохим
  
     Аллоҳ   таоло  бундай  марҳамат   қилади: "Аллоҳ  ризосини  топишга  интилганларни  Қуръон  билан  тинчлик  ва  саломатлик  йўлларига  йўллаб,  Ўз  изни билан  уларни  зулматлардан  нурга  чиқарур  ва  тўғри  йўлга  ҳидоят  қилур"( Моида  сураси,16-оят).
  Мана  шу  оятни  ўқиганимда  рахматли  онажонимни  насиҳатлари  ёдимга  тушади.
Чунки  онажоним  кўп  китоб  ўқиб  ,Қуръон  оятлари  ва  ҳадислар  айтиб   бизга  Аллоҳ  таолони  танитиб ,  Аллоҳдан  қўрқишимизни   ҳар  бир  ишимизни  ҳисоб  -китоби   борлигини  таъкидлаб, тўғри  гапиришга  ва  тўғри  юришга  ўргатганлар  .(Аллоҳ таоло  у кишидан  рози  бўлсин) Онажоним  кичкиналигимдан  боғчага  кузатаётиб  йўлда  одамларни кўрсанг дарҳол  салом бергин ,опангни   гапиртириб  азоб  бермагин,  боғча  опангни  айтганини  қилгин,  боғчадаги  ўртоқларинг  билан  урушмагин.Боғча  опанг  овқат  берса  тўкмасдан  егин, ёнингдагиларни  овқатини  емагин ,   фақат  ўзингни  ҳаққингни  егин,  бировни  ҳаққини  есанг  қорнинг  оғриб  қолади,   еб  бўлиб  боғча  опанга  рахмат деб  қўйгин  овқатиз  ширин , бўлибти  дейишни  унитмагин  деб  уқтирар  эдилар.
   Улғайиб  ўзгариб  мактаб  ёшига  етганимиз  сари онажонимни насиҳатлариям  ўзгариб  борди  Мактабда   тартибли  бўл , устозингни  гапларига   диққат  билан  қулоқ  сол,  яхши  ўқи  сендан  умидим ,  катта  фақат  аъло  баҳо  ол,  деб бағриларига  босиб пешонамдан  ўпиб,  сўнг  кузатиб  қўярдилар. Энди  у  киши  қиз  бола  эмасмизми  ,сал  эгилиброқ  юр  кўчага  чиқсанг эркаклар  бор  жойдан  четроқдан  юр , кийимларинг   кенгроқ  тиктир , очиқ-сочиқ  бўлмасин, юрганингда керрайиб юрма,  дарсинг  тугаши  билан  ўйга  қайт, мен  даладан  қайтгунимча  укаларинга  овқат  қилиб  қўй 5-синф  ўқиган  пайтимда  сигир  соғишни  ва овқат  қилишни  ўргатиб қўйган  онажоним  кўнгиллари   тўқ  далага  ишга  кетардилар. 7-синф ўқувчиси  эдим  тандирга  бўйим  етмай  ғишт  қўйиб  нон  ёпардим. Онажоним  пишир  -тушир  сипир-сигир, бичиш-тикиш  ишларини эринмасдан   ўргатар қилганинг  меники   ўрганганинг  ўзингники  дер   эдилар. Вақти  келиб  турмуш  қураётганимда  яна  насиҳат  қилдилар.Жон  қизим  мени  ва отангни  қандай  ҳурмат  қилсанг  умр  йўлдошингни ва ота- онасини  ҳам  шундай ҳурмат  қил, овсинларингга  ва  қўни  қўшниларга  сир  айтма  уйингни  ва  ўзингниям  умр йўлдошингниям  кийимларини  ҳамиша  тоза  тут  Аллоҳ  таоло  пок  юрганларни  яхши  кўради  бандасиям. Овқат  тайёрласанг   меҳр  билан  тайёрла  қўлинг  ҳам  тилинг  ҳам  ширин   бўлсин. Айбингни  айтишса  хафа  бўлма  тузатишга ҳаракат  қил. Мени  айтганларимни  қилсанг  кам  бўлмайсан  ва  яна  Аллоҳ  таолони  розилигига  сазавор  бўласан.
Агар  мени  соғинсанг уйингдагилар  билан  бирга  кел,  уларни  рухсатисиз,  уларсиз  кўчага  ёлғиз  чиқма,Меҳмон  бўлиб  уйимизга  борсам  кўнглимга  қарар,  биргалашиб  мен  яхши  кўрган  таомларни  пиширар  эдилару , меҳмондорчилик  тугаганда  энди  болам  уйинга  бор деб  жўнатиб  юборар  эдилар. Бир  кеча  қолишимга рухсат  бермасдилар. Яна  келишинга  яхши ,дер эдилар. Уйингдагилардан  рухсат  сўраб  келиб тур  болам  дер эдилар.Куёвлари  ишда бўлсалар  мана  буни  хўжайининга  олиб  қўй ,деб  у кишига алоҳида егулик олиб  қўярдилар.Уйда бўлсалар  у  кишига  алоҳида  бошқача  ҳурмат  кўрсатар  эдилар. Гапирсам  болам  куёвларни  пайғамбар  ҳам  сийлаган дердилар.
Болам  ризқни  Худо  беради,  сен  Худодан  сўра  барвақт  туриб  дарвозангни  очиб  эшигингни  тагини  супир,  фаришталар  келади , хайру  барака  келади, дер эдилар.Сабрли эдилар, бизни ҳам Сабрга ўргатардилар.

Онажоним Сизни дунёга десам кам,
Меҳру мухаббатингиз дарё десам кам.
Садоқатингизга тахсинлар айтиб,
Хожи онам сизни уммон десам кам.

Учқудуқ туман " А. Навоий" мфй отинойиси М Сафарова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш