Яхши инсон бўлиш қийинми?

7-01-2023, 00:48 admin Мақолалар 339

Яхши инсон бўлиш қийинми?

Ҳадис.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Ким бирор касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса, бир нидо қилувчи: «Яхши инсон бўлдинг, юришинг ҳам яхши бўлди ва жаннатдан ўзинг учун жой тайёрлаб қўйдинг», деб нидо қилади.
Имом Термизий ривояти

Ҳадисда яқинларидан , биродарларидан хабардор бўлиб туришнинг фазли ҳақида гапириляпти.
Қаранг, ҳатто ўз яқинингизни йўқлашингизгаям катта савоб ваъда қилиняпти.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилиш жаннат йўли эканлигига башорат бериляпти.
Бугунги кунда жигаримиздан, қавм-қариндошларимиздан, қўни-қўшнимиздан хабар олиш , уларни зиёрат қилиш ҳам мобил телефонларимизнинг зиммасига юкланиб қоляпти. Осонгина, керак бўлса ҳар куни қўнғироқ қилиб қўйиб, " Қалай, яхшимисан деймизу, ўзимизни қониқтирган жавобни олиб , яна бемалол ишимизни давом эттираверамиз. Аммо, қулоғимизга эшитилган овоз бошқа, юзма- юз ўтириб дийдорлашиш бошқа нарса. Эҳтимол, телефонда айтолмайдиган гапи бордир. Сизга айтадиган бирор дарди бордир балки .
Бориб, жигарингизни иссиқ бағрингизга босиб, бафуржа суҳбатлашиш телефондаги суҳбатдан тамомила фарқ қилади.
Яқин кишингиз билан дилдан суҳбатлашиш, унинг дардини тинглаб, имконингиз борича кўмак бериш шариатимизда ҳалол қилинган яхши амаллар сирасига киради.
Ҳозирги пайтда аксариятимиз ҳалол ва ҳаромни фарқламасдан яшаяпмиз..
Кўчага чиқиб, атрофга назар солсак, кўчада сатри авратга риоя қилмасдан бу ёғи кўкрак охиригача ,бу ёғи киндигигача очиб юрувчи қизларга кўзимиз тушади." Бу қизларнинг онаси борми уйда? Тор ва қорни очилиб турадиган шим кийдириб, томоша қилишга уялмайдими?" - деган фикр қийнайди инсонни...
Яхши амал қилиш, яхши инсон бўлиш шунчалар қийинми? Нега инсон тарғиб қилинган амални қўйиб, таъқиқланган амал томон интилади? Шайтонннинг измига буйсуниш шунчалик роҳатли ишми?
Бугунги кунда арзимаган баҳоналар билан бузилиб кетаётган оилаларнинг асосий сабаби шу эмасми?
Қизларимизни эрка, тантиқ қилиб ўстириб, сўнг турмушга бериб, борган жойида қайнота , қайнонани беҳурмат қилиб ,сал кунда тугунини қўлтиқлаб ота уйига аразлаб келиб олиши бор гапку, ахир. Бунинг илдизи асосан шунга бориб тақалмайдими?
Тўғри. Ҳаммадаям бундай ҳолат бўлмаслиги мумкин.
Бировида зулм, бировида зино сабаб бўлиши мумкин. Аммо аксарият оила бузилишлари қизларни оилага тайёрламаслик сабабли содир бўлмоқда.
Оилавий келишмовчиликларнинг олдини олиш масаласида гапирилмаган гап қолмаяпти ҳисоб. Аммо, натижа ўша- ўша . Индамай тинглаб, маъқуллаб , барибир ўз билганини қилишяпти.
Бунинг бирор амалий чорасини топишга ўтиш пайти келмадимикан?
Оиладаги салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича бу борадаги масъулларга кенгроқ ваколат бериш керакмикан?
Ҳозир бировга "қизинг ундоқ, ўғлинг бундоқ " десангиз ёқмаслиги табиий. Деёлмайсиз ҳам. Кўнглини оғритиб қўйишдан андиша қиласиз, киши. Қўнғиз ҳам боласини" оппоғим " деган экан. Қайси ота- онага фарзанди ҳақида ёмон гап эшитиш ёқарди? ....
Умумий гаплардан эса хулоса чиқарилмаяпти.
Ҳар кимнинг инсофини берсин деймиз, на илож.
Давомли тушунтиришлардан чарчамасак, бир куни натижа беради , ин ша аллоҳ....



Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш