Буюк саҳобалар ҳаёти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳаёти ва фаолияти.
" Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга:
" Нимага кунянг Абу Ҳурайра бўлган?" дейилди.
" Аҳлимнинг қўйини боқар эдим. Менинг кичкина мушукчам бор эди.Кечаси уни дарахтнинг устига қўяр эдим.Тонг отганда уни кўтариб юриб , ўйнар эдим.Шунинг учун менга Абу Ҳурайра деб куня беришган" , дедилар."
Ямандаги Туҳама деган жойда Давс қабиласи ,шарди. Бошқа қабилалардагидек бу ерда ҳам жоҳилият қонунлари ҳукмрон эди. Шу қабиланинг обрўли кишиси Туфайл ибн Амр Давсий ўз ишлари билан Маккага бориб, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламни учратиб қолади. У зот уни Исломга даъват қиладилар.Аллоҳ таолонинг ҳидояти билан мусулмон бўлган Туфайл Маккада бир муддат қолади ва Набий алайҳиссаломдан Ислом таълимотларини ўрганиб, сўнгра :
" Эй Аллоҳнинг Расули, қавмим менга итоат қилади.Мен қайтиб бориб, уларни исломга даъват қилмоқчиман.Аллоҳга луо қилинг , менга бир белги ато қилсин.У менга даъватимда йўлбошчи бўлсин", деди.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам:
" Аллоҳим, унга белги бергин", дедилар.
Туфайл ибн Амр Давсий қабиласига яқинлашган пайтиикки кўзининг орасида нур пайдо бўлди. Бошқа жойда бўлишини сўраб дуо қилган эди, нур ҳассасининг учига кўчди.
Аммо унинг на бола- чақаси, на яқинлари иймонга келмади .Фақат қавмидан бир нечта кишигина иймонга келди.Улардан бирининг исми Абдушшамс ибн Сохр,куняси Абу Ҳурайра эди.
Кейинроқ Туфайл ибн Амр Давсий Абу Ҳурайрани ва яна бир - икки кишини етаклаб , Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам у кишидан:
" Исминг нима? дедилар.
" Абдушшамс" дедилар у киши.
" Ундай эмас! Абдурроҳман " дедилар у зот
" Сен кимдансан" дедилар
" Давсданман " дедим" Давсдан бирор яхшилиги бор одам борлигини билмас эдим" дедилар".
Имом Термизий ривоят қилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ўшанда Туфайл ибн Амр билан юртига қайтиб кетди ва ҳижратнинг еттинчи йили Хайбар жанги кетаётган пайтда Мадинага қайтиб келдилар. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида,Ислом таълимини олиб масжидларидаги суффада яшай бошладилар. Кейинроқ уларни Асҳабус суффа деб атай бошлайдилар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу кенг елкали, қорамтир рангли, икки олдинги тишларининг ораси очиқ,юмшоқ табиатли, ҳазилкаш киши эдилар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу кўп вақтларини Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида ўтказар, бирор ҳадисни эшитмай қолишдан қўрқиб, очликдан букчайиб қолар эдилар.
Имом Бухорий ва Термизий лар қилган ривоятда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар:
" Одамлар " Абу Ҳурайра ( ҳадис ривоятини) кўпайтириб юборди", дейдилар Ахир мен " қорним тўйса бўлди" деб , Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламни лозим тутар эдим.Хамиртуруш солинган нонни емас эдим.Кимхоб кийим киймас эдим Менга фалончи ёки фалона хизмат ҳам қилмас эди . Очликдан қорнимни ерга қадар эдим.Мени уйига олиб бориб , таом берса ажаб эмас деб, ўзим билган оятни ҳам ўргатиб қўйишини сўрар эдим.Мискинлар учун одамларнинг энг яхшиси Жаъфар ибн Абу Толиб эди. У бизни олиб бориб , уйида нима бўлса, бизни у билан таомлантирар эди.Ҳатто у бизга ичида ҳеч нарсаси йўқ ёғ идишини олиб чиқиб берар эди. Биз уни ёриб ичини ялар эдик" .
Ҳақиқатан, бир кун худди шу ҳолатда ,ўзлари билган бир оятни ўргатиб қўйишни сўраб, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ва Умар розияллоҳу анҳу ларга мурожаат қилганларида улар тушунмай оятни ўргатадилару, уйларига таклиф қилмайдилар . Учинчи бўлиб ўтган Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам нима гаплигини сезадилар ва уйларига таклиф қиладилар.
Уйга кириб бир қадаҳ ичида сутни кўрадилар.Қаердан келганини сўрайдилар " Фалончи сизга юборибди деган жавобданг сўнг аҳли суффани чақириб келишни айтадилар.Ичларида " бу сут аҳли суффага нима қилиб берарди" деб ўйлайдилар.
Аммо, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам сутга дуо қиладиларки , бир пиёла ҳажмидаги сут ҳаммага тўйгунларича етади.Яна бир куни :
" Эй Расулуллоҳ, сиздан кўп нарса эшитаману ёдлаб қололмайман", дедим." "Ридойингни ерга ёз," дедилар у зот.Ридойимни ёздим. Кўп ҳадис айтдилар, йиғиштириб олдим. Шундан сўнг айтган ҳеч нарсани эсдан чиқармадим" дедилар
Шу сабабли Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам билан фақат тўрт йил бирга бўлганликларига қарамай ,энг кўп ҳадис ривоят қилганлар.
У киши 5374 та ҳадис ривоят қилганлар.Ва энг кўп ҳадис ривоят қилганлар ичида биринчиси ҳисобланадилар.
Ҳижрий 57- санада Мадинада вафот этганлар. Аллоҳ таоло ўзи Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан рози бўлсин илоҳим!
Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона.