Кексаларни эъзозлаш
"Кексаларни эъзозлаш" ҳафталиги муносабати билан бир неча хонадонда бўлдик. Кексалар, касаллар эшикка термулиб ўтиришини шунда билдим. Улар тинмай гапиришади. Қайта- қайта миннатдорчилик билдиришади. Қувончлари кўзларидан, сўзларидан билинади. Битталарига рўй-рост айтдим. Шунақа ҳафталик бошланган деб. "Э, отасига раҳмат, барака топсин",-дейдилар. Юраклари тўлиб кетган. Биздек бемалол кўчага чиқолмайдлар. Хоҳлаганлари билан ҳамсуҳбат бўлолмайдилар. Зерикадилар." Одам тафтини одам кўтаради". Уларнинг бирорталари қўлимиздаги нарсага интизор эмас. Улар ўзимизга интизор. Хабар олиб туриш, силаи раҳм динимиз кўрсатмаси, бу тўғри, аммо қадриятимиз ҳам шу билан мукаммал. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида бу йўлда оладиган фойдаларимиз шундай талқин қилинга: "Мусулмон киши Аллоҳ йўлида биродарини зиёрат қилса, Аллоҳ таоло унга:" Яхши иш қилдинг, яхши йўлга юрдинг ва жаннатдан ўзингга жой тайёрладинг",-дейди. Имом Термизий, Ибн Можа, Абу Ҳотим ва Бағавий ривоят қилганлар.
Жуда кўп хонадонларда бўлиб, уларга шодлик улашдик. Аллоҳ рози бўлсин ! Аммо биз бу зиёратларни тўхтатишимиз тўғри эмас. Қанчадан қанча беморлар, тўшакка михланиб қолганлар бор. Бориб кўриш билан бирга ишимиз ичида буни тарғиб ҳам қилишимиз лозим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қайси мусулмон биродарини тунда зиёрат қилса, тонг отгунча унга етмиш минг фаришта салавот айтиб туради ва жаннатда унга бир бўстон ҳадя қилинади",- дедилар.(Термизий ривояти) Бир инсоннинг қалбига шодлик бағш этишга ҳеч хасислик қилмасак, у дунё-ю бу дунёмиз обод бўлади. Работ МФЙ отинойиси. Сирочева.