Ўзинг ҳам, ойлигинг ҳам меники
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Мен мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Турмушга чиққанимга 10 йилдан ошди ва шунча вақт мобайнида жамики ўз эҳтиёжларимни ва ҳаттоки фарзандларимнинг эҳтиёжини ҳам ойлигим ҳисобидан қоплаганман. Баъзида касал бўлиб қолсам ҳам, доим ўз пулимга даволанганман, бирор кийим керак бўлса ҳам, ўз пулимга олганман. Ҳаттоки эрим баъзи қарзларини тўлашга ҳам, машинаси бузилса, тузатишга ҳам менинг ойлигимдан менинг розилигимсиз бемалол ишлатган. Бундай ҳолатларда мен жуда оғринаман. Ўзим у кишидан зарур нарсам учун пул сўрамайман, аммо у киши: «Ойлигинг меники. Ўзинг меники бўлганидан кейин сенинг ҳамма нарсанг меники», деб бемалол ишлатади. Ҳозирда ҳам турмушимизга керакли нарсалар бўлса, мисол учун, мебель ёки пылесос олсак ҳам, пулини мен тўлашим керак. Саволим шуки, мен Аллоҳнинг, эримнинг розилиги учун бундай ҳолатларга чидаб келяпман. Аммо бунда эрим қанчалик гуноҳкор ёки йўқ? Ёки мен норози бўлсам, қанчалик гуноҳкорман? Бу борада кимга гуноҳ, кимга савоб ёзилади?
Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Оиладаги бутун таъминот эрнинг зиммасидадир. Агар қилмаса, гуноҳкор бўлади. Авваллари эр аёлини таъминламаса, қозилар ҳукм чиқариб, унинг номидан аёлига бошқалардан қарзга олиб берилган ва бу қарзни эр тўлаши керак бўлган. Сизнинг мулкингизга тегишга унинг умуман ҳаққи йўқ. Сиз унинг аёлисиз, холос. Мулки ёки чўриси эмассиз. Таъминот қилмагани ёки сизга тегишли нарсаларни олиб ишлатгани учун норози бўлсангиз, гуноҳкор бўлмайсиз. Бундай вақтларда ҳаққингизни талаб қилишингиз керак.
Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ
#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
t.me/bintusodiq