БАРЧА ОДАМЛАРНИНГ ЗУРАВОНЛИКСИЗ ЯШАШГА ХАҚҚИ БОР.

7-01-2022, 15:00 admin Мақолалар 704

БАРЧА ОДАМЛАРНИНГ ЗУРАВОНЛИКСИЗ ЯШАШГА ХАҚҚИ БОР.

Ёдингизда бўлсин ! Барча одамлар озод ва ўз қадр-қиммати, ҳуқуқлари борасида тенг туғилади! Хеч ким қийноққа солиниши ёки шавқатсиз ғайриинсоний қадр-қимматни камситувчи муомаладан азият чекмаслиги лозим чунки, барча одамларнинг зўравонликсиз яшашга ҳаққи бор албатта. Қуръони каримда:Эй одамлар! Сизларни бир жон(Одам)дан яратган ва ундан жуфти (Хавво)ни яратган хамда иккисидан кўп эркак ва аёлларни яратган Раббингиздан қўрқингиз!Шунингдек, ўрталарингиздаги ўзаро муомалада номи келтирилувчи Аллоҳдан ва кариндошлар ( алокасини узиш)дан қурқингиз! Албатта, Аллоҳ сизларни кузатиб турувчидир. (Нисо сураси биринчи ояти). Шундай экан Азизларим бир-биримизни жонимизга, мулкимизга озор ва зарар бермайлик.
1) ЗУРАВОНЛИК - шахсларга нисбатан жисмоний, рухий, жинсий, ва иктисодий таъсир ўтказиш, зўравонлик турлари мавжуд. Шахснинг хаёти, соғлиги, жинсий дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига тажовуз киладиган ғайриҳуқуқий харакатларга зуравонлик дейилади.
2) ЖИСМОНИЙ ЗЎРАВОНЛИК - Хотин-қизларга нисбатан турли даражада бўлган тан жарохатлари етказиш, хавф остида колдириш, ёрдам кўрсатмаслик, жисмоний таъсир кўрсатиш билан таҳдид қилиш орқали хотин-қизларнинг хаёти, соғлиги, эркинлиги ҳамда қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа хуқуқлари ва эркинликларига тажовуз қиладиган зўравонлик шакли.
3) РУХИЙ ЗЎРАВОНЛИК - хотин-қизларни хақоратлаш, уларга тухмат қилиш, таҳдид қилиш, уларнинг шаънини, қадр-қимматини камситиш, шунингдек уларнинг хохиш-иродасини чеклашга қаратилган, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчида ўз хавфсизлиги хақида хавотир, ўзини ҳимоя қила олмасликка олиб келадиган ёки руҳий соғлигига зарар келтирадиган харакатларга рухий зуравонлик шаклидир.
4) ЖИНСИЙ ЗЎРАВОНЛИК - бу бутун дунёдаги аёллар бошидан ўтказган зуравонликнинг энг кенг тарқалган зўравонлик шакли бўлиб, у ҳозирги вақтдаги ёки собиқ жинсий шериги томонидан аёллар ва ўсмир қизларга уларнинг розилигисиз қўлланадиган жинсий, руҳий ва жисмоний хусусиятларга эга катор мажбурлаш харакатларидан иборат.
5) ИҚТИСОДИЙ ЗЎРАВОНЛИК - хотин-қизларга нисбатан турмушда, иш жойлари ва бошка жойларда содир этиладиган зўравонлик шакли бўлиб, хотин-қизларнинг нормал яшаши ва ривожланиши учун озиқ-овқат, уй-жой ҳамда бошқа зарур шарт-шароитлар билан таъминланиши хуқуқларини, таълим олиш хамда меҳнат қилиш хуқуқини амалга оширишни чеклашга олиб келадиган ҳаракатга айтилади. Сиз ва сизнинг яқинларингизга ёрдам керак бўлса яшаш жойингиздаги зўравонликдан жабрланганлар учун реабилитации ва мослашув марказларининг ишонч телефонларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.


Кармана тумани "Варқ" мфй отинойиси Нарзуллаева Зулайхо.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш