Олтин олма дуо ол

22-12-2022, 22:48 admin Мақолалар 366









Навбаҳор тумани
Ок олтин маҳалла
отинойиси
Ҳакиева Ойсара

















Олтин олма дуо ол
“Дуо” сўзи араб тилида чақириш, сўраш маъноларини англатади. Аслида дуо банданинг руҳий ҳолатидан келиб чиқиб Яратганга ҳиссий мурожаатидир. Кўпинча ана шу дуо билан “талаб қилиш” деган нарсани аралаштирилиб юборилади. “Талаб қилиш” – бу сўровчининг тили билан нутқ қиладиган сўровидир. “Менга узоқ умр, соғлик бергин” каби. Дуо эса, сўровчида пайдо бўладиган руҳий ҳолат ҳисобланади. Банда чинакам дуо қилар экан, унинг қалби уйғоқ, ҳислари титроқ ҳолда ўзининг қилган гуноҳларига иқрорлик ила Аллоҳга юзланиши вужудга келади. Агар дуо қилинаётган пайтда тил бошқа, дил бошқа нарсани деса, албатта у дуо бўлмайди. Банданинг бирор нарсани сўраши билан астойдил дуо қилишида фарқ бор. Ояти карималар ва ҳадиси шарифлардан бизларга маълум бўладики, дуо ибодат даражасига кўтарилган. Халқимизда "Олтин олма, дуо ол, дуо олтин эмасми?", "Дуо билан эл кўрар" деган иборалар бор. Ислом суннатларидан бири дуодир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом «Дуо ибодатдир”, деганлар. Дарҳақиқат, банда чин қалбдан дуо қилар экан, Аллоҳга маънавий яқинлик хосил қилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: У зот айтдилар: «Сизларни душманларингиздан ҳимоя этувчи ва ризқларингизни мўл-кўл қилувчи бир нарсага йўллаб қўяйми?! Кечаю кундуз Аллоҳга дуо қилинг, чунки дуо мўминнинг қуролидир!».
Йиллар давомида сўраб, сўраганига эриша олмай юрганлар қанча, чунки у ҳақиқий дуо қилиш ҳолатига сазовор бўлгани йўқ. Чинакам дуонинг бошланиши банданинг қилган гуноҳларига иқрор бўлиши билан бошланади. Аллоҳ таоло ўзининг каломида: “Қачонки, бандаларим сендан мен ҳақимда сўрасалар, бас, албатта, мен яқиндирман. Дуо қилувчи дуо қилганда дуосини ижобат қилурман”, деб марҳамат қилган (Бақара сураси, 186-оят).
Астойдил дуо қилганларнинг дуолари қабул бўлишига шубҳа йўқ. Чунки буни Аллоҳ ваъда қиляпти. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида: “Ҳар кеча Раббимиз дунё осмонига тушади ва “Ким менга дуо қилади, мен ижобат қилсам, ким мендан сўрайди, мен унга ато қилсам, ким менга истиғфор айтади, мен уни мағфират қилсам”, дейди”, деганлар.
Дуони қандай ижобат қилиш Аллоҳнинг иродасидир. Аллоҳ таоло сўралган нарсани бермаса, ажрини охиратга олиб қўяди ёки унинг эвазига бошқа бир ёмонликни даф қилади. Ибн Жавзий айтадики: Билингки, мўминнинг дуоси рад қилинмайди. Фақат унинг учун ортга суриш фойдали бўлганда ижобати ортга сурилади”. Яъни, иймонли кишининг дуоси ҳеч қачон қайтарилмайди. Балки, кечроқ бўлсада албатта, ижобат бўлади. Ижобатнинг кечиктирилиши эса, банданинг манфаати учун бўлиши мумкин, буни Яратганнинг ўзигина билади.
Кимларнинг дуоларининг ижобати тез эканлиги ҳақида ҳам ҳадиси шарифларда хабарлар келган. Абу Довуд ва Термизийлар қилган ривоятда: “Албатта, дуонинг энг тез ижобат бўладигани ғойибнинг ғойибга қиладиган дуосидир”, дейилган. Бунда чин ихлос ва самимият бор.
Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч дуо мустажобдир. Уларда шак йўқ. Ота-онанинг дуоси. Мусофирнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси”, дедилар”. (Имом Термизий ривояти).
Барча мусулмонлар учун муқаддас китоб бўлмиш Қуръони каримда ҳар куни Аллоҳ таолога дуо қилсанг, албатта савоб бўлади, дейилади. Бунга иймон ҳар бир ҳақиқий мўминнинг қалбида шундай мустаҳкам бўладики, мўминлар кун давомида қайғуда ҳам, қувончда ҳам кўп марта Аллоҳга мурожаат қиладилар. Ҳар бир мусулмон уни ердаги ҳар қандай ёвузликдан фақат Аллоҳ ҳимоя қилишга қодирлигига ишонади.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш