“Энг қувончли кун»

17-04-2021, 14:25 admin Мақолалар 443

“Энг қувончли кун»
Aёл -Aллохнинг мўжизаси. У табиатан гўзаликни, гулларни, баҳор фаслини хуш кўради. Бу йилги баҳор мен учун ўзгача бошланди. Қувончли хушҳабарни эшитиб, ҳаяжондан кўзимдан оққан севинч ёшларини сўз билан тарифлай олмайман. Набирам Нодирабегим Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлишини ниҳоятда тўлқинлантириб юборди.
6-март ҳаяжонли лаҳзалар. Муҳтарам Президентимиз қўлларидан бу юксак мукофотни олиш барчамизни ниҳоятда қувонтирди.

Бу қувончли хабарни эшитган яқинларимиз, дўст-биродарларимиз, қўни–қўшниларимиз, ҳамқишлоқларимизнинг табригини кети узилмади. Зулфияхоним қизларига жуда ҳавас қилардим. Иш фаолиятимда даврида жуда кўп ўқувчи қизларни танловларга тайёрлар эдим. Вилоятдан республика босқичиг ачиқа олма эдилар. Лекин бу мукофот набирамга насиб этади деб ҳеч ўйламага эдим. Узоқ йиллик қилинган тинимсиз меҳнати, изланишлари, устозларининг сидқидилдан қилган меҳнатлари ўз самарасини берди. Қатор халқаро танловлр ғолибаси, олтин медаллар соҳибасига айланди. Aна шу меҳнатларининг рўёби сифатида бу юксак мукофотга лойиқ деб топилди.
Фарзандларимизни ёшлигидан иқтидорини пайқаб, йўл кўрсатиб тарбия қилайлик!
Фарзанд-ота-она учун берилган Aллоҳнинг муқаддас неъматлари. Бизга берилган неъматлар ичида энг улуғи- бу фарзанд неъматидир. Ҳар бир берилган неъматга шукрона келтирайлик.
Aёлга фарзанднинг ютуғи, қувончидан ортиқ шодлик борми ?
Aзизлар! Барча қизларимизга анашундай юксак мукофотлар насиб этишини тилаб қоламан.

Навбаҳор тумани “Чорвоғгузар” мфй отинойиси Жумайева Сидиқа.


скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш