Навбаҳор тумани
Ок олтин маҳалла
отинойиси
Хакиева Ойсара
Конститутсия ва Ислом дини
Юртимизнинг гуллаб яшнаши, ундаги турли миллат ва элатларнинг ҳамжиҳат аҳил-иноқ бўлиб яшашларида, юртимизнинг жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилиши, ташқи алоқаларо ўрнатилиши ва барча амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳатларни тартибга солишда қомусимизнинг ўрни беқиёсдир. Конститутсия лотинча “cонститутио” – “тузилиш”, “тузук” маъноларини англатиб, давлатнинг асосий қонунидир. У давлат тузулишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини уларнинг ваколати ҳамда шакллантириш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек, суд тизимини белгилаб беради. Конститутсия барча жорий қонунларнинг асоси ҳисобланади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясини 24-моддасида: Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суйиқасд қилиш энг оғир жиноятдир. Бу борада Моида сурасининг 32- оятида: “Ким бир жонни ноҳақдан ёки ер юзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса, ҳудди ҳамма одамларни ўлдирган бўлади. Ким уни тирилтирса, ҳудди ҳамма одамларни тирилтиргандек бўлади” деб марҳамат қилинган. Aллоҳ таоло Инсон ҳаётини энг олий неъматларидан бири экани ва унинг жонига қасд қилишни эса бутун инсониятни ўлими билан тенг қилиб белгилаши бу жиноятнинг қанчалар оғир эканини кўрсатиб беради. Конститутсиямизнинг 24-моддасида бу ўзининг яққол ифодасини топгандир.
Конститутсиянинг асосий моҳиятларидан яна бири бўлиб, жамият ва унинг аъзолари олдига мақсад қўйиши ва ана шу эзгу мақсадга эришишнинг йўлларини ўзида мужассам этишида ифодаланади. Aсосий қомусимиз ўзида инсон – оила – жамият – давлат манфаатларини уйғунлаштиргани сабабли, мазкур ҳужжат ҳаётимизнинг барча соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарали, муваффақиятли бўлишини ҳуқуқий жиҳатдан кафолатламоқда. 31-моддада: Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон ҳоҳлаган динига эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди. Бу борада Бақара сурасининг 256- оятида: “Динга мажбур қилиш йўқ. Батаҳқиҳ, ҳақ ботилдан ажради” деб марҳамат қилинган. Бизнинг конститутсиямизда бу ўзининг яққол ифодасини топгандир.
Ҳар бир мамлакатда у ёки бу жорий қонунлар бўлиши ва у муайян вақтдан сўнг номи ўзгариши ёҳуд бекор бўлиши мумкин. Бироқ, Конститутсия инсон, жамият, давлат манфаатларини ва иродасини ўзида ифодаловчи, давлат тузилиши ва бошқаруви шакли асосларини белгиловчи, ҳокимият идоралари фаолиятининг ташкил этилиши тартиби ва принсипларини мустаҳкамловчи олий юридик кучга эга бўлган ҳужжат бўлиб, у ўзининг ягоналиги ва барқарорлиги билан ажралиб туради. Исломда ноҳақдан қон тўкиш, бировга ҳақсизлик билан жисмоний ёки руҳий зарар йетказишнинг ҳар қандай кўрининшлари қатъий ҳаром қилинган. Шунингдек, шахс ўзининг жисми ёки руҳига зулм қилиши, зарар йетказиши ҳам мумкин эмас. Худои таоло дейди: “Ким бир жонни ноҳақдан ёки йер юзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдирган бўлади”
Ислом динимиз ҳар бир жонни жуда қадрлайди, хоҳ мусулмон бўлсин, хоҳ ғайри дин бўлсин, қандай ирққа тегишли бўлмасин, қайси миллатга тегишли бўлмасин, барибир барча-барчасини ардоқлайди. Бир беайб инсонни ўлдириш бутун бошли инсониятни ўлдиргандек жиноят ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конститусиясининг 24-моддасида ҳам бу ҳақида шундай дейилган: “Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.”
Исломда пора, рибо, ўғирлик ва бошқа шу каби ноҳақ пул топишнинг барча турлари, молни тасарруфга лаёқати йўқ кишига бериш, бировнинг молига тажовуз қилиш, ҳатто шахс ўзининг молига қасддан талофат йетказиши, уни исроф қилиши қатъий ҳаром қилинган. Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Бош Қомусимиз Конститутсиямиз 1992- йил 8- декабрда қабул қилинди. Мана шу бахтли онларга ҳам 30 йил бўлибди. Диний бағрикенглик, бир-биримизга самимий ва илиқ муносабатларда бўлиш, ирқчилик, миллатчилик, тафриқага барҳам бериш, барчамиз ушбу она заминда якдил ва якжоя бўлиб яшамоқлигимиз каби улуғ ғоялар бу Қомусимизда акс эттирилган.