Диний бағрикенглик тинчлик ва тотувлик гаровидир.
Динлар аро бағрикенглик ҳар хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир ватанда ҳамжихат бўлиб яшашларидир. Ислом дини - тинчлик, тараққиёт, дўстлик динидир.Ислом уммати эътиқод ва тасаввурда, тафаккур ва диёнатда, интизом ва одоб -аҳлоқда, тақво ва ҳалолликда -ўрта, адолатли ва афзал умматдир. Макон жиҳатидан ҳам ўрта уммат бўлиб диний маркази ернинг киндигида -шарқу ғарб, шимолу -жанубнинг ўртасида жойлашган. Ислом дини инсонларни ҳалоллик ва поклик, меҳр -оқибат, инсонпарварлик ва бағрикенгликга даъват этади. Бағрикенглик принциплари декларациясининг 1-моддасида мамлакатимизда яшаётган барча миллат вакиллари, миллати, тили, эътиқоди, ижтимоий ҳолатидан қатъий назар, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қонун олдида тенгдир. Уларнинг виждон ва эътиқод эркинлиги таминланган. Мамлакатимиз мустақилликга эришгандан сўнги энг катта бойлиги -халқимизнинг тинч, осуда, фаровон ҳаётидир. Жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр -оқибат ва бағрикенглик каби олижаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга уйғун яшаш тамойили тобора мустаҳкамланмоқда. Кўп миллатли ҳалқимизнинг турмуш тарзи янада юксалмоқда. Уларнинг конститутциявий ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш таълим олиши, қизиқиши ва лаёқати бўйича касб -ҳунар эгаллаши ва меҳнат қилиши учун барча шароитлар яратилган. Барча миллат ва элатларнинг миллий анъана ва қадриятларини асраб авайлаб ва ривожлантирилмоқда. Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлар аро тотувлик мустаҳкам қонуний асосларга эга. Бош қомусимизнинг 3-моддасига кўра виждон эркинлиги фуқороларнинг ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслигдан иборат. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларатциясининг 18-моддасида : "Ҳар бир инсон фикр, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга, бу ҳуқуқ ўз дини ёки эътиқодини ўзгартириш эркинлигини ва таълимотда, тоат ибодат қилишда ва диний расм-русум ҳамда маросимларни оммавий ёки хусусий тартибда адо этиш, ўз дини ёки эътиқодига якка тартибда, шунингдек бошқалар билан бирга амал қилиш эркинлигини ўз ичига олади "-деб белгиланган. Юртимиз мустақилликка эришиб хонадонимизга осойишталик, вужудимизга мусаффолик кирибкелди. Қалбларимизни ислом нури билан поклади. Муҳтарам юртбошимиз мустақиллик шарофати билан дин олдидаги тўсиқларни олиб ташлаб дилимизни нурга тўлдирди. Юртимизнинг бойликлари ичида энг каттаси жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ҳамжиҳатлик, миллатлар аро дўстлик ва бағрикенгликдир. Фарзандларимизни ислом билан тарбияласак кейинги авлод динига амал қилувчи солиҳ, бировга зулм қилмайдиган, ота -онага итоаткор, ростгўй, имон -инсофли ватанига садоқатли фарзанд бўладилар Иншааллоҳ.
Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ ва Олтин водий МФЙ отинойиси Ш.Ю.Сувонова.