ИЛМ ВА ЗИКР
“Ким тасбеҳ, такбир, таҳлил, таҳмид келтириб ухласа, қиёмат кунида шу ҳолида тирилади. Агар ғафлатда қолиб ухласа, қиёматда ҳам шу ҳолида тирилади. Уйқудан олдин зикр қилган ҳолда ухлашга ўзингизни кўниктиринг ва одатланинг”.
☘️ Тасбеҳ – “Субҳаналлоҳ”;
☘️ Такбир – “Аллоҳу акбар”;
☘️ Таҳлил – “Ла илаҳа иллаллоҳ”;
☘️ Таҳмид – “Алҳамдулиллаҳ” дейишдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳога ухлашдан олдин 33 марта Субҳаналлоҳ, 33 марта Алҳамдулиллаҳ, 33 марта Аллоҳу акбар деб ётишни тавсия қилганлар.
Бу бизга дарс бўлиши келак. Инсон ётганда табиий равишда уйқуга толади. Уйқунинг ўлимдан қанчалик фарқи бор? “Эрталаб турамиз-да”, деймиз. Туролмасак-чи? Уйқунинг ўлимдан фарқи уйғониш холос. Уйғотиб бўлмайдиган уйқу ўлим дейилади.
Шундай экан, ухлашдан олдин тайёргарлик қилиш керак. Қиёмат кунида кишининг тасбеҳ, такбир, таҳлил ва таҳмид қилган ҳолда тирилиши унинг саодатига эришишига аломат ва жаннат аҳлидан бўлишига ишоратдир.
“Жаннатга борар йўллар” китобидан.
Каналга уланиш:
@muminauz