" Болалар улғайганда нима деймиз ?".

2-12-2022, 12:59 admin Мақолалар 211

" Болалар улғайганда нима деймиз ?".

Рахима ая ўғли билан келини ишга кетганда икки неварасига ўзи қарар эди. Янги уйга кўчиб ўтишди ҳамки, уларнинг жанжали кучайса кучайди, лекин камаймади. Охир оқибат улар ажрашишди. Келин болаларни олиб ота уйига кетди. Рахима ая невараларисиз жуда қийналди, мактабга бориб кўриб келди. Аммо келаси сафар қудаси буни ҳам тақиқлаб қўйди. Рахима ая касал бўлиб ётиб қолди ва қайтиб турмади.
Афсуски, ҳаётда шунга ухшаган воқеалар учраб туради. Аммо оила бузилиши сабабли нафақат эр -хотиннинг, балки фарзандлар, қуда - андаларнинг ҳам ҳаёти издан чиқади, уларга етадиган маънавий зарбалар тасаввур қилганимиздан хам анча оғриқли. Шунинг учун ҳам ёши улуғлар, тажрибали ота- оналар бўлажак келин ёки куёв танлашга; туйдан кейин ёш оиланинг мустахкам бўлиши учун уларни сабрга чақириб, то ўсиб- униб кетгунларича хушёр туришган. Кези келганда маслахатлар бериб, кези келганда қаттиқ туришган.
Лекин... ҳаёт эканда, ажралишлар содир бўлиб турибди.
Бола учун отаси ҳам, онаси ҳам ягона, бобо- бувилари бирдек азиз, қадрли. Кўп келинлар ажримдан кейин фарзандларини уч олиш мақсадида, қайнона- қайнотасига, эрига кўрсатмай қўяди. Шундай ҳам қийин аҳволга тушиб қолган болаларнинг туйғулари топталади. Бу фарзандлар ва қариялар учун зулм-ку. Бугун измингизда бўлган, оқ- қорани ажратишни билмайдиган болаларингиз калбида ўз яқинларига нисбатан гина, адоват, норозилик уйғотсангиз, йиллар ўтиб, улгайиб, дунёқараши кенгайган шу фарзандингиз сиз билан хамфикр бўлармикан? У мехру мухаббат, маслаҳат, рухий мадад олиши мумкин бўлган ришталарни узиб ташлаганингиз учун қалби қаттиқ, атрофдагиларга мехрсиз, ишончсиз, элга аралашмайдиган бўлиб улғайса, бу кўргилик боланинг ҳам, сизнинг ҳам ҳаётингизни четлаб ўтишига кафолат йўқ.
Жисман, қалбан бир- бирига эт билан тирноқдек боғланган инсонларни бир- биридан ажратишга уриниш - дилозорлик, шафқатсизликки, бунинг оқибатида келиб чиқадиган ташвиш, гуноҳлардан чиқиш йўли фақат ва фақат Аллоҳга тақво қилиш.
У кўрсатган йўлдан юриш - кейинги муносабатларни хам яхшилик устига қуришдир.

Зарафшон шаҳри "Қурувчи" ва "Кончилар" МФЙ отинойиси Ойжамол Давронова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш