​Биз ---- АЁЛМИЗ.

28-11-2022, 18:19 muslim Мақолалар 195

​Биз ---- АЁЛМИЗ.

Бисмиллаҳир рохманир рохим.

Абдуллоҳ ибн Ясин номидаги университет президенти, Мавритания олимлар малакасини ошириш марказининг раҳбари, 2014 йилда Ҳалқаро мусулмон уламолари иттифоқи вице президенти бўлиб ишлаган мавританиялик мусулмон олими, ёзувчи ва шоир Муҳаммад Ҳасан Дийду шундай ҳикоя қилади:
"3 ёшимда онам менга ҳар куни кечқурун саҳобаларнинг ҳаётидан бир ҳикояни эртакдек айтиб берарди. 3 ёшимда мен тириклигидаёқ жаннат башорати берилган 10та саҳобани ва бошқа кўплаб саҳобаларнинг исмларини, ҳаётларини  билардим.  Онам менга шу ёшимдан Қуръондан дарс берганлар. Менинг ҳаётда эришган нимаики ютуғим, салоҳиятим борки, пойдеворини онам қурганлар"
Дарҳақиқат, ҳар бир буюк шахснинг орқасида унга тиргак бўлган, уни қўллаб қувватлаган АЁЛ туради!
Сўнгги пайтларда аёлларимизнинг диний ва дунёвий илмларни эгаллашга бўлган иштиёқи кишини хурсанд қилади. Лекин гап кўп, илм кўп, амаллар оздек! Дунёмизни ўраб олган ўргимчак тўри ёшу қарини ўз домига тортган бир замонда аёлнинг оиладаги, фарзандлар тарбиясидаги ўрни янада кўпроқ жасоратни, шижоатни, фидойиликни талаб қилади.
Ислом душманлари миллатни бузишда, мусулмонларни бузишда биринчи хужумни аёлларга қаратишган. Аёлнинг онги, дунёқараши, аҳлоқи бузилса, келажак авлод бузилади, жамият бузилади. Улар буни яхши билишган, ва қайсидир маънода ниятларига ҳам етишди. Айтингчи, ёлғончилик, ўғрилик, фирибгарлик, беҳаёлик, бешафқатлик, фаҳш-зино, иккиюзламачилик каби чиркин иллатлар ҳар биримизнинг уйимизга телевизор ёки интернет орқали бостириб кириб келмадими? Уларни бир салбий иллат сифатида кўрсатарлар, лекин антиреклама ҳам аслида жуда яхши реклама! Ана шундан огоҳ бўлайлик, ана шундан эҳтиёт бўлайлик. Фарзандларимиз, қизларимиз, келинларимиз... ва аввало ўзимиз нималарни кўраётганимиздан бохабар бўлайлик. Ҳозирда аёллар кўплаб вазифалари қаторида мана шу огоҳликни ҳам ўз зиммаларига олмасалар, эртага кеч бўлиши мумкин!
Ривоят қилишларича, ўғриликни касб қилиб олган бир йигит қўлга тушиб, жазога хукм қилинаётганида, бир талабим бор, шуни бажарсангиз, кейин майли ҳар қандай жазо бўлса тайёрман, дейди. Нима талаб экан, айт, дейишса, у:  "Онамни келтиринг, мен тилини тишлаб узиб олай. Кичкиналигимда қўшнининг товуқхонасига кириб тухум ўғирлаб келтирардим, онам койимасдилар, кейин каттароқ ўғриликлар қилишга ўтдим, онам ҳеч қачон бировнинг ҳаққи ҳаромлигини, у албатта бир кун бир неча баробар бўлиб чиқиб кетишини, бу йўлнинг охири вой бўлишини айтмадилар. Бугун менинг бу ерда туришимга онам сабабчи", дейди.
Она --- миллат кўрки,миллат тачнчиси.
Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш