Йўл ҳаққини адо этинг...

25-11-2022, 12:23 muslim Мақолалар 294

Йўл ҳаққини адо этинг...
Бисмиллаҳир рохманир рохиим.
Алҳамдулиллаҳ! биз мусулмонлармиз, мусулмонлар ўртасида одоб ва маданият ҳар жиҳатдан қаерда бўлмасин,кимлар билан бўлмасин одоб қоидаларига амал қилиниши юқори, ёки ҳеч бўлмаганда миъёр даражасида бўлиши керак.Аллоҳ таоло ўз каломида шундай марҳамат қилган” Дарҳақиқат (Биз)Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик.” Исро сураси 70-оят).Ҳар бир жойда одоб- ахлоқ қоидаларига амал қилишда мусулмонлар пешқадам бўлишлари Аллоҳ сизу- бизни мукаррам этганлиги учун ва барча махлуқотларини бизга буйсундириб қўйганлиги учун ношукурчилик қилиб,зулумкор бўлмаслигимиз лозим. Яқинда бир нохуш, мусулмончилик одоб-қоидаларига тўғри келмайдиган ҳолатниннг гувоҳи бўлдим. Шаҳарнинг кенг равон озода кўчаларидан машинада кетар эканмиз шовқин- суронли мусиқа янграётган лассети машинаси салонида ўтирган кишилар томонидан отилган бир целофан пакет чиқинди сачраб келиб иккинчи йўлдан кетаётган дамас машинасининг олди ойнасига келиб урилди. Маълум муддат дамас машинаси ҳайдовчисини қаршисидаги йўлни кўришдан маҳрум қилиб йўл билан битта бўлиб сочилди.Йўлда юрмоқлик ҳоҳ пиёда ҳоҳ уловда бўлсин ижтимоий одоб қоидаларига амал қилмоқликни талаб этади.Йўл жамоа фойдаланадиган жой бўлиб йўл ҳаракатида иштирок этувчилар ўзаро одоб ва маданият билан бир-бирларига муносабатда бўлишлари бундай қўпол ҳаракатлардан тийилишлари лозим. Юқоридаги ҳолатни таҳлил қиладиган бўлсак, юқори қўйилган мусиқани ўзи ҳаракат қатнашчиларига бир озор бўлиб эътиборни чалғитади.Бировлар истеъмолидан қолган чиқинди бошқа бировлар бетига бетига чапланса қанчалик дилозорлик ва хунук ҳолат,бундан ташқари шаҳар озодалигига путур етказилади. Агар шаҳарга келиб-кетадиган ҳар бир машинадан бир целофандан чиқинди ташлаб кетилса шаҳар ахлатхонга айланади. Яхшиямки шаҳар кўчаларини ораста-озода қиладиган тозалик посбонлари бор.Айни шу ўринда шундай инсонларнинг ҳам меҳнати ерга урилди.Абу Сирмадан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ Ким зарар етказса, Аллоҳ унга зарар етказади. Ким машаққат туғдирса,Аллоҳ уни машаққатга қўяди”-деганлар.(Имом Абу Довуд ривояти.3635-ҳадис.) Мана шулар каби зарар етказувчилар ўзларига ахлоқсизликлари туфайли зарар етиб қолишидан қўрқмайдиларми? Ҳар бир йўловчи учун йўлнинг ҳаққини адо этиш талаб этилади, агар шу қоидаларни бажармасдан зарар келтиришда давом этарканлар ундай кишилар ўзларига зарар етказадилар.Қуръон таълимотига кўра яхшилик мукофотсиз,ёмонлик жазосиз қолмайди. Шундай озода ва равон кўчаларда ҳаракатланиш Аллоҳнинг неъматидир.Аллоҳ неъматларни қадрламаслик куфрони неъмат бўлиб, неъматларнинг заволига сабаб бўлади.
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С.Хушматова.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш