" Инсон қадри".
Одамни тупроқдан яратган , Қудрат қўлим билан яратиб, " Ўз руҳимдан дам урган бандамни фаришталарга тенг қилмайман "- деган Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин!
"Мўмин киши Аллоҳнинг наздида фаришталардан улуғрокдир"-, деган Расули акрам Мухаммад Мустафога битмас туганмас салалавоту саломлар бўлсин!
"Инсон ўзгарса, жамият ўзгаради " деб фикр билдирган, кексаларни қадрлаб ,ёшларни иззатлаган мухтарам юртбошимиздан Аллоҳ рози бўлиб, куч кувватларини зиёда қилсин! Аллоҳ таоло Одам ва унинг зурриётларини яратгандан кейин фаришталар:" Эй, Роббимиз! Одамзотни яратдинг.Улар ейдилар ,ичадилар уйланадилар, улов минадилар, кийим киядилар, ухлайдилар ва рохатланадилар, буларни бирортасини ҳам бизга насиб этмадинг.Шундай экан, дунёни уларга бергину охиратни бизга насиб этгин",- дейишди.
Шунда Аллоҳ Жалла Жаллоллоҳу, яъни Буюк ва Қудрат қўлим билан яратиб Ўз руҳимдан дам урган бандамни " Кун, яъни "Бўл " деган сўзим билан пайдо бўлган фаришталарга тенг қилмайман "-
деган .Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : "Мўмин киши Аллоҳнинг наздида фаришталардан улуғроқдир", - деганлар. Фақат ақл мавжуд бўлган фаришталар табиатан тоату ибодат қилиш учун яратилганлар, чунки уларга ҳавойи нафсдан ҳеч нарса берилмаган. Ҳайвонларга эса фақат шаҳват берилиб, ақл берилмаган Одамга эса ақл ҳам ,
шаҳват ҳам берилган бўлиб кимнинг ақли шаҳватидан ғолиб бўлса ,у фаришталардан улуғрокдир, кимнинг шаҳвати ақлидан ғолиб келса ,у ҳайвонлардан ҳам пастроқдир. Чунки Аллоҳ таоло дунёдаги ҳамма нарсаларни инсон учун яратди ва уларни инсонга бўйсиндириб қўйди.
Одамни эса ўзи учун яратди. Аллоҳ субҳонаху ва таолонинг" Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга(от улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик, деб мархамат қилганлиги шу маънони ифода этади. (Исро сураси 70 -оят)
Аллоҳ таоло инсонларни яъни сизу бизни барча мавжудотлардан мукаррам қилган экан, шу мукаррамлик, улуғликда мустаҳкам туриб, мислсиз қилиб яратган Холиқимизнинг " қил " деганини қилиб ,"қилма " деганидан четланиб, унга ҳамду- санолар айтиб, шукрлар қилишимиз керак экан.Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак хадисларида: "Кимки ўзини таниса, Парвардигорни ҳам танийди ,"- деганлар.
Парвардигорни танимаган ўзини насл-насабини, давлат ва жамият олдидаги бурчини билмайдиганлар ота - она, ака-ука қариндош - уруғларни ҳам аҳли оиланинг ҳам қадрига етмайдилар.
Бахз ибн Хакиймдан ,у отасидан, у бобосидан ривоят қилинади :
" Эй Аллоҳнинг Расули, кимга яхшилик қилай?" дедим. "Онангга"-дедилар. "Кимга яхшилик қилай ?"дедим. "Онангга", дедилар."Кимга яхшилик қилай?" дедим."Онангга", дедилар. "Кимга яхшилик килай?"дедим. "Отанга, сўнгра энг яқинларга ,кейин ундан кейинги яқинларга ва ҳоказо", дедилар .Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан :"Одамларнинг қай бирининг аёл кишида хаққи энг улуғ?"деб сўрадим." Эрининг" дедилар ".Одамларнинг қай бирининг эр кишида хаққи энг улуғ?"дедим. "Онасининг",дедилар.
Aбу Усайддан ривоят қилинади: Бир одам:"Ё Росулуллоҳ! Мен учун ота- онамга улар дунёдан ўтганларидан кейин қиладиган яхшилик қолдими?"деб сўради.
У зот: "Ха! Тўрт хислат қолди: уларни дуо қилиш; улар учун мағфират сўраш; уларнинг аҳдига вафо қилиш; уларнинг дўстларини ва сенга уларсиз силаи раҳм бўлмайдиган кишиларни икром қилиш",дедилар. Аллоҳ таоло барчамизни ота-она, ака-ука қариндош уруғ, эл- юрт қадрига етиб, уларга холис хизмат қиладиган имонли ,эътиқодли бандалари сафида қилсин.
Учқудуқ туман" А.Навоий " мфй отинойиси М. Сафарова