Қурмоқчиман бир ҳоли суҳбат...

24-11-2022, 18:25 muslim Мақолалар 50

Қурмоқчиман бир ҳоли суҳбат...

Имтиҳондан ўтди фитратим,
Айро бўлди ёлғону чини.
Мағфиратим сўраб олайин,
Аллоҳ билан қолдиринг мени.

Машраб каби девонасифат,
Ишқдан топсам ҳузуру роҳат.
Қурмоқчиман бир ҳоли суҳбат,
Аллоҳ билан қолдиринг мени.

Кўзим қаъри уммон очганда,
Ёноғимга дурлар сочганда.
Ҳароратим қирқдан ошганда,
Аллоҳ билан қолдиринг мени.

Томоғимда титрайди жоним,
Тўхтагандек  томирда қоним.
Саждаларда етишган оним,
Аллоҳ билан қолдиринг мени.

Ҳисоб дафтар кунда ёзилиб,
Гуноҳларим кетди тизилиб.
Омонат жон қолмай узилиб,
Аллоҳ билан қолдиринг мени.

Нечук қисмат нотовон дилман,
Йўқлик сари сочилган гилман.
Танийман-у, топмаган қулман,
Аллоҳ билан қолдиринг мени.

Йўлдан чиқсам бир четга суриб,
Ўтаверинг телбадай туртиб.
Эй, одамлар, буткул унутиб,
Аллоҳ билан қолдиринг мени.

Кўзёшларим ундирса чечак,
Жойномозга тўкилса юрак.
Бир гапим бор айтишим керак,
Аллоҳ билан қолдиринг мени.

Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавхалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавхалар
8-декабрь  Конституция куни муносабати билан "Сиз қонунни биласизми?" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавхалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавхалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавхалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш