Борига шукр !
Яқинда турмуш ўртоғим билан жуда қийналиб қолдик. Уйимизда озиқ-овқатимиз тугаб бораётганди. Замон талаби деб фарзандларимизни ўқув курсларига қўйганмиз. Шуларни ўйлаб анча сиқилдик. Нима қилсак барчасига ечим топамиз. Бировдан қарз олсакмикан. Аммо ҳозир кўпчилик қарз беришни хоҳламайди, берса ҳам фоизга бериши мумкин. Одамлар орасидаги меҳр оқибат жуда суст. Эрим оила боши бўлгани учун кўп асабийлашди. Кечки овқатга уриниб ўтирсам эримнинг ҳайратомуз кўзларидаги ёш билан ёнимга келиши мени ажаблантирди. Азизим мени Аллоҳ кечирсин тавба қилдим. Наҳотки бир мушукчалик сабр қила олмасам. Нима бўлди?
-Ҳозир бир она мушукни оғзида нимадир тишлаб келганини кўриб, уни кузатдим. Ортидан сездирмай қараб турдим. У оғзидаги кичкина балиқчани уч боласи олдига ташлади. Ўзи улар ёнида ётиб болаларини талашиб емакни еганидан сўнг, яна изига қайтиб кетди. Мени йиғлатган нарса ўзи оч бўла туриб болаларини ғамини еяётган мушукчалик меҳримиз йўқми ? Ҳозирда пул учун боласини сотаётганлар ахир инсонку.Ҳою ҳавасни деб ўғирилик қилаётганлар,ўз ҳаловатини ўйлаб биродарини ташлаб қўйганлар қанча.Забонсиз шу мушукчалик меҳрли бўлганимизда дунёда кўп инсонлар муҳтожликдан қийналмас эди. Озгина етишмочилик сабаб сиқилганим учун тавба қилдим. Сабаб инсон қўлига қараб қолган тилсиз ҳайвонлар ҳам ҳар қандай машаққатни сабр билан енгиб, ўз боласидан воз кечмайди. Биз тўрт муччамиз соғ бўла туриб, ақлимиз бўла туриб баъзан инсонийлигимизни унутиб қўямиз. Аллоҳ таоло мени шу воқеадан ибрат олишга ундади.
Эримнинг бу сўзлари мени ҳам ҳушёр тортишга ундади. Ахир ҳозир ейишга ризқимиз борку. Шарта дўкондан қарзга озиқ овқат олиб келиш шаштидан қайтдим. Роббим борига шукр қилиб яшаш бахтидан бизни мосуво этмагин.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганларидек: "Кимки, мусулмон бўлиб, кифоя қилгудек ризқланган бўлса ва Аллоҳ таоло ўша берган ризқига қаноатли этиб қўйган бўлса, батаҳқиқ ўша киши нажот топибди", дедилар.(Имом Муслим ривояти).
Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.