Тавба қилмоқ онидир бу кун! Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

31-05-2021, 11:57 admin Мақолалар 486

Тавба қилмоқ онидир бу кун!
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Ҳозирги кунда қилаётган амалларимизнинг барчаси таҳсинга лойиқ. Аммо, баъзан кибр кўзимизни кўр қилиб, хатоликларга йўл қўйишимиз мумкин. Доим ўзимизни ҳақ билиб, бошқаларга озор беришдан тўхтайлик. Чунки, ҳақиқатни билувчи Зот адолат тарозисига амалларимизни ўлчаб турганини унутмайлик. Ўзимизга назар солиб, тез-тез ўзимизни тафтиш қилиб турайлик. Балки шунда ожиз бандалигимизни тан олиб тавбалар сари қадам ташласак! Ҳар бир он ғанимат. Бу қимматли фурсатларни тавба қилишдек улуғ ишларга сарфлайлик. Зора, шунда Аллоҳ таоло бизни раҳматига мушарраф айласа, амин!

Одамлар бор, бўлар дардингга малҳам
Бир майизни қирққа бўлиб, кўради баҳам
Топганини эҳсон қилиб, чарчамас ҳеч ҳам
Бизчи яшаб нима қилдик ҳаётда дўстим?

Эҳсон қилгувчига қаранг ҳасадла боқдик
Бу билан биз на Аллоҳга, на бандага ёқдик
Қалб кўзини минг надомат, ҳасратда ёқдик
Ўйлаб кўринг нима қилдик ҳаётда дўстим?

Яхшиларга эргашишга ор қилдикми айт?
Кибру ҳаво кўзимизни кўр қилдими айт?
Молу дунё талашишдан, бу йўлингдан қайт
Зарра дилда иймон бўлса, ўйлаб кўр дўстим !

Яхши кўрган инсонларим юзини бурди
Ҳар хил фисқу фасод бугун ҳукмини сурди
Ҳақиқатни истаган қалб қонталаш бўлди
Ўйлаб кўрай мен ҳам бугун фикрлаб дўстим !

Ҳурмат истаб ўзимни кўз-кўз қилибман баъзан
Мақтовлардан осмонларга учибман ҳар дам
Гоҳ-гоҳида ерга қараб қўймабман аттанг
Афсусларим дунёларга сиғмайди дўстим !

Ёлғон яшиқ гапнинг умри калтадир билсанг
Фитна қилган инсон буни сезмайди аттанг
Аллоҳ тақдирига агар рози бўлмасанг
Биз ҳаётда иккимиз ҳам адашдик дўстим !

Ҳаёт доим текис, равон, чиройли эмас
Ҳамма юзлар сенга доим меҳрла кулмас
Меҳр булоғидан унган чечаклар сўлмас
Ўткинчи дунёда ҳамма меҳмондир дўстим !

Хатоларим кўплигидан бошимни эгиб
Аллоҳ розилиги учун қаддимни букиб
Кибру ҳаво, манманликни чеккага суриб
Буюк Зотдан афв сўрамоқ дамидир бу кун!
Афвли инсон Буюк Зотга яқиндир дўстим !

Қизилтепа тумани"Ҳафқориён" Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш