Бағри кенг ва меҳри дарё ўзбегим...

28-08-2022, 00:05 admin Мақолалар 248

Бағри кенг ва меҳри дарё ўзбегим...

Иккинчи жаҳон уруши даврида Ватанимиз пойтахти Тошкентга турнақатор эшелонларда эвакуация қилинган инсонлар, уруш туфайли ота-онасиз қолган болалар келтирилади. Болалар
" Меҳрибонлик уйларига ", одамлар эса хонадонларга жойлаштирилади. Меҳрибон ва бағри кенг ўзбек халқи катталар қатори болалар уйига жойлаштирилган болаларни ҳам ўз бағрига олади. Бир бурда нонини ҳам улар билан бирга баҳам кўради.
Бу одат халқимизга қадимдан мерос. Ўзбек халқи меҳрибон, сахий , болажон, меҳмондўст халқ. Бу халқ- ҳамиша бошқа миллат вакилларига ўз бағрини очиб, эъзозлаб келган халқ. Буни биз юртимизда бўлаётган барча ислоҳотлар, ўзгаришлар жараёнида ҳам кўришимиз мумкин.
Кейинги йилларда юртимизда барча соҳалар қатори диний жабҳада ҳам улкан ўзгаришлар бўлаётгани , барча диний конфессияларга тенг имкониятлар яратилаётгани барчамизга маълум.
Президентимиз томонидан барча соҳа ва йўналишлар қатори юртимизда истиқомат қилиб келаётган турли миллат ва элат, диний конфессия вакиллари ўртасида ўзаро дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, диний бағрикенглик тамойилларини қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг бешинчи йўналиши, айнан, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш масаласига бағишлангани ҳам ҳукуматимизнинг халқаро ҳужжатларда белгиланган умуминсоний нормаларга мос равишда фаолият юритаётганидан далолатдир.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Президентимиз томонидан илгари сурилган ташаббус асосида қабул қилинган “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюция ҳам таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашиш, энг муҳими, бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлашга қаратилган эди .
Юртимизда турли дин вакиллари ўртасида ҳамжиҳатлик алоқаларини янада яхшилаш, конфессия вакиллари томонидан тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, аҳоли ўртасида бағрикенглик ғояларини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳам эътиборга сазовордир.
Диний бағрикенглик, тотувлик ва аҳиллик, ўзаро тушуниш, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликда фаолият олиб бориш борасидаги ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш
Президентимиз Ш.Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлардан биридир.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда фаолият юритаётган диний конфессиялар вакилларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Турли байрам ва тантаналар биргаликда ўтказилмоқда, ҳар бир миллат вакилларига алоҳида эҳтиром кўрсатилмоқда, уларнинг меҳнатлари муносиб тақдирланмоқда , биргаликда , баҳамжиҳат яшаш ғояси тарғиб этилиб келинмоқда.
Бугунги кунда мамлакатимизда 16 хил турли диний конфессия вакиллари эмин-эркин ўз ибодатлари, диний расм-русумларини бажариб келмоқда. Бу эса, албатта, Президентимиз томонидан мазкур йўналишда олиб борилаётган эзгу ишларнинг самарасидир.
Сўнгги йилларда бу соҳага бўлган эътибор яна ҳам кучайди. Юртимизда диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик муносабатларини мустаҳкамлаш борасида мақтанса арзигулик ишлар амалга оширилмоқда. Бу эса барча конфессиялар вакилларининг Ўзбекистоннинг дин соҳасида олиб бораётган сиёсатини эътироф этишига ва қўллаб-қувватлашига, бу йўлда бир тану, бир жон бўлиб фаолият юритишига олиб келмоқда .
Юртимизда яшаётган миллати , динидан қатъий назар барча юртдошларимизнинг аҳилликда кун кечиришларига бағри кенг ўзбек халқимизнинг ўзига хос фазилатлари муҳим ўрин тутади. Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан жойларда ўтказилаётган тадбирларда барча миллат вакиллари билан бир тан, бир жон бўлиб , биргалашиб ташкил этилмоқда. Уларнинг баъзилари ўзбек тилида шунчалик равон сўзлайдики, шундай юртда туғилиб ўсганингдан фахрланиб кетасан киши... Барча корхоналарда турли миллат вакиллари меҳнат қилишади. Бу юртда биров миллатинг нима деб суриштириб ўтирмайди, ака- укасидек муомала қилиб кетаверади.
Байраминг муборак, кўп миллатли, серқуёш юртим!


Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш